Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 148 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: МУРОЖААТЛАРДА - ИНСОН ТАҚДИРИ

×

 2019-05-24 08:28:59    68

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизда муҳтарам Президентимиз олиб бораётган одил сиёсат туфайли аҳолидан тушаётган мурожаатлар билан ишлашнинг янги системаси жорий қилинди. Яъни, сектор раҳбарларининг оммавий сайёр қабуллари аҳоли муаммоларини ечишда мулоқотнинг энг яхши усулига айланди.

 Фарғона вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.М.Ғаниевнинг ҳудудлардаги оммавий қабулларида ҳам кўплаб юртдошларимиз ўз муаммоларига ечим топмоқдалар.

2019 йил 21 май куни Фарғона шаҳридаги “Болалар” истироҳат боғида вилоят ҳокимининг Фарғона ва Қувасой шаҳарлари аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан вилоят ҳокимининг қабулларига киришни сўраб тушган мурожаатлар ҳамда сайёр қабуллар хақида оммавий-ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали хабар топган 69 нафар фуқаролардан иборат таркибда қабулга кирувчилар рўйхатлари шакллантирилди.

Қабулда барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда шаҳар 4 та сектор раҳбарлари иштирок этишди. Қабулда қатнашган жами 69 нафар фуқаролардан бевосита вилоят ҳокимига 45 та мурожаат келиб тушди, шундан 8 таси жойида ижобий ҳал этилиб, батафсил тушунтиришлар берилди. Қолган
37 та мурожаатлар бўйича бошқарма ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, уларнинг ҳал этилиши назоратга олинди.

Қабул давомида жисмоний ва юридик шахслардан 7 та тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун бино ва ер ажратиш масаласида, 9 та ишга жойлаштириш масаласида, 4 та соғлиқни тиклаш масаласи бўйича ҳамда
25 та бошқа масалаларда мурожаатлар тушди.

Қабул давомида Фарғона шаҳар, Мотурудий кўчаси 60/2-уйда яшовчи Хафизов Гамлет инвестиция лойиҳасини амалга оширишда кредит маблағини олишдаги мавжуд муаммолар бартараф этилганлиги учун миннатдорчилигини билдириб ўтди. Унга меҳмонхоналар қуриш учун “Ипотекабанк” орқали 500 миллион сўм кредит ажратишга топшириқ берилди.

Шунингдек,  Бағдод туманидан келган “Бешкўча” хусусий корхонаси раҳбари Бахтиёр Қодировнинг Бегобод қишлоғига тўйхона қуриш учун сўраган 550 миллион сўм кредит маблағи берилиши ҳам ижобий ҳал бўлди.

Қабул жараёнининг ўзида Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси 4-уйда истиқомат қилувчи  Қулматова Камолатхон ишга тиклаш масаласида қилган мурожаати жойида ижобий ҳал этилиб, ишга қайта тикланди.

Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчаси, 20/15-уйда истиқомат қилувчи Тоғаева Башорат ва Ойбек кўчаси, 4в уй, 35-хонадонда  яшовчи Матмусаева Хувайдоларнинг фуқаролик паспортини олиш масаласида қилган мурожаатлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

-Мен тадбиркорман. Ширинликлар, қандолатлар ишлаб чиқарамиз. Берилаётган 8 % ли имтиёзли кредитлардан фойдаланмоқчиман, - дейди ёрмозорлик тадбиркор аёл Наргиза Ибрагимова. – менга ҳозир ишлаб чиқаришимини ривожлантиришга 200 миллион сўм маблағ керак. Шу кредит ажратилса, янги замонавий ускуналар сотиб олиб, фаолиятимни кенгайтириб, янги иш ўринлари яратмоқчиман. Аёлларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун ҳам шароит яратмоқчиман. Бугун вилоят ҳокимининг сайёр қабулида иштирок этдим, мурожаатим масаласи ижобий ҳал бўлди, “Микрокредитбанк” томонидан менга бир кун ичида кредит ажратиладиган бўлди.

Оммавий сайёр қабул давомида истироҳат боғида вилоят Бандлик бошқармаси томонидан ташкилланган бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркасида ҳам фуқаролар ўзлари учун муносиб иш ўринлари билан танишиш ва танлаш имкониятига эга бўлдилар. Ташкилланган ҳунармандчилик ярмаркаларида ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди. Шунингдек, “Ёш китобхон” шиори остида ташкил этилган китоблар кўргазмаси ҳам келганларда катта қизиқиш уйғотди.

“Болалар” истироҳат боғи ҳудудида вилоят ҳокимлигининг кўчма қабулхонаси ҳам ташкилланиб, 30 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатлари бўйича тегишли тушунтиришлар бериб борилди. Хуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари томонидан Фарғона шаҳрида яшовчи Ф.Ҳакимовага, М.Абдурасуловага ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабул натижалари бўйича кўплаб фуқаролардан миннатдорчилик фикрлари келиб тушди.