Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Халқ сўзи": Дима Қаюм Комил Алламжоновга мурожаат йўллади. Нега?

×

 2019-05-26 06:56:37    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Facebook ижтимоий тармоғи орқали Дима Қаюм тахаллуси билан танилган риштонлик тадбиркор, блогер Дилшод Болтабоев шикоятида Риштон тумани марказидаги бозор ичкарисида жойлашган кутубхонаси “снос” га тушганлиги ва бузилаётганлиги айтилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бир неча йил аввал худди шу халқ кутубхонасининг бузилиши юзасидан туман ҳокими билан блогер ўртасида муаммолар юзага келган. Ижтимоий тармоқлардаги кенг жамоатчилик фикри, муносабатлар ва тортишувлар жараёнида Дима Қаюм кутубхонани сақлаб қолишга эришган.

К.Алламжонов 24 май куни бу мурожаатга зудлик билан жавоб йўллади. Айнан келтирамиз: “Мурожаатингизда айтилган масала атрофлича ўрганилди ва уни ҳал этиш чоралари кўриляпти. Сизга телефон орқали қўнғироқ қилиб айтганимдек, бугунги кунда туманда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бошланган. Биз вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович билан келишган ҳолда, сизнинг кутубхонангиз ўз фаолиятини давом эттириши учун керакли чораларни кўряпмиз. Кутубхона учун энг яхши жойни танласангиз,ўша ерда биргаликда кутубхона қурамиз”.

Гап шундаки, давлатимиз раҳбарининг шу йил 6-7 май кунлари Фарғонага ташрифи чоғида Риштонни намунали туманга айлантириш юзасидан билдирган таклифи асосида айни кунларда улкан бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган. Кўримсиз, архитектура талабларига жавоб бермайдиган турар жой ва нотурар жой бинолари бузилмоқда.Мамлакатимизда ягона намунали ҳисобланган Жиззах вилояти Мирзачўл туманининг аввалги ҳолати ва бугунги гўзал қиёфасини кўз олдимизга келтирсак, келгуси5-10 йиллар давомида Риштон туманининг умумий қиёфаси қандай чирой очишини тасаввур қилиш қийин эмас.

Куни кеча Риштон тумани фаоллари иштирокидаги мажлисда ПрезидентмаслаҳатчисиТурсунхон Худойбергенов иштирок этди. Такидландики, эндиликда намунали туман сифатида Риштон бутунлай бошқача қиёфага эга бўлиши, замонавий ва миллийлигини ўзида акс эттирган бино ва иншоотлар бир бирини такрорламаслиги , дизайн ва қиёфасида ҳам қадимий маданиятимиз ва анъаналаримиз акс этиши керак.

Бироқ Риштон туманидаги бу ўзгаришлар остонасида амалга оширилаётган бузиш ишларига чет эл ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари турли қарашлар ва фикр мулоҳазалар, ўз нуқтаи назарларини билдирмоқда. Биз ҳам суҳбатларимиз давомида расмийлар, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва оддий аҳоли билан суҳбатлашдик. Уларнинг қувончу ташвишларини тингладик:

Дилшоджон ХОЖИАҲМЕДОВ, Риштон тумани ҳокими ўринбосари:

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан биз янги ҳаёт, янги жамият қуряпмиз. Намунавий тарзда туманимиз қайтадан чирой очади. Босқичма босқич, бошқа ресурслардан ташқари, биргина маҳаллий бюджет хисобидан бунёдорлик ишлари учун 30 млрд.сўм маблағ ажратилади.Яқин келажакда 20 дона кўпқаватли уйларга 480 дан ортиқ хонадонлар кўчиб ўтади, 2 гипермаркет, 5 супермаркет, 8 ҳаммом, 5 йирик корхоналар,бозор, кутубхона, кўнгилочар масканлар қад ростлайди. 14 км масофадаги йўллар қайта қурилади. Марказлашган йўналишга уланган канализация тизими, табиий газ ва электрэнергияси, тоза ичимли суви тармоқлари қайтадан, янгича кўринишда тортилади. Туман марказига қуввати 10 минг киловатт бўлган Т3 русумли янги ва замонавий трансформатор ўрнатилади.

Тумандан ўтувчи“Фарғона ҳалқаси” автомобил йўли ва унга туташ бўлган Риштон марказидаги барча йўллар ёқасидаги объектларни шаҳарсозлик талаблари асосида қайта қуриш бошланди.Ҳозиргача ишчи гуруҳи томонидан 149 нотурар жой, 178 турар жой объектларида бирламчи ишлар бошлаб юборилди. 10 минг ҳашарчи ижтимоий соҳа объектларини қайтадан қуриш ишларига жалб этилган. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда Архитектура ва қурилиш бошқармаси раҳбарларига бузилган уйлар ўрнига бошқа ер майдонлари таклифини киритиш ва ҳужжатлаштириш масъулияти юкланган.

Манзура ШОКИРОВА, тадбиркор:

20 йилда Марказий деҳқон бозорида 6 марта қурилиш ишлари олиб борилди. Бозор қирғоғидаги иккита дўконимни шу йиллар мобайнида 3 марта бузиб қайта қурдим. Қўшниларимда ҳам худди шу аҳвол. Бозорда қурилиш бўларкан, дегунча юрак ҳовучлаб турамиз. Ортиқча ҳужжатбозлик, вақт уволи, харажатлар,моддий етишмовчиликлар... тасаввур қиляпсизми. Алам қиладиган жиҳати шуки, дўкондан тушган маблағларимизнинг ҳаммаси деярли мана шу қурилишларга сарфланди. Орттириб бирор йирикроқ ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўя олмадик. Туман марказидаги қурилишлар ва буз-бузларнинг адоғи борми ўзи?

Исломжон ОРИФЖОНОВ, Риштон тумани деҳқон бозори МЧЖ раҳбари:

Риштон туманидаги ҳозирги деҳқон бозори ва унинг атрофидаги дўконлар ёнғин хавфсизлиги талаблари, меъёрлари ва қоидаларига умуман тўғри келмайди. Бозорларнинг бунёд этилиши талабларидан келиб чиқадиган бўлсак, тўрт тарафи очиқ бўлиши шарт. Марказий бозоримизнинг тўрттала томони ҳам қурилган дўконлар билан ёпиқ ҳолатда. Худо кўрсатмасин, агар ҳозир шу ҳолатда тунги вақтдами ичкари дўконларнинг биридан ёнғин чиқса нафақат барча туташ дўконлар балки, бутун бозор бир зумда кулга айланади. Ўт ўчирувчи машиналар ичкари томон умуман кира олмайди.Чунки марказдан Телмон, Кулалон маҳаллаларига олиб кирувчи кўчалар доимо тирбанд, бозор ичкарисига йўл йўқ. Автомашиналар тураргоҳи етишмайди, хуллас, ҳаммаси аралашиб кетган.Янги лойиҳаларда эса, шу жиҳатлар тўлиқ кўзда тутилган.

Одилжон СОЛИЖОНОВ, Риштон тумани Оқер қишлоғи, ўқитувчи:

Туман марказидан икки километр узоқликда, йўл ёқасида яшаймиз. 5 метр узунликдаги 3 та уй, ярим ҳовлим тортилган “қизил чизиқ” ичкарисида экан. Бузасиз, дейишди. Рози бўлдим. Товон пулларини тўлаб беришадиган бўлди. Бошқа қуриб олаверамизда. Менимча ҳар бир инсон оз бўлсада ватанпарвар, элпарвар бўлиши лозим.

Йўлдошали ДАДАБОЕВ,

Риштон тумани Навоий маҳалла фуқаролари йиғини фаоли:Набираларим билан туман марказига чиқишни хуш кўраман, бироқ ҳар сафар чоғланганимда юрак дов бермайди. Риштон марказида, хоҳ у бозор ёки кўнгилочар маскан бўлсин йил - ўн икки ой автомобиллар тирбандлиги, чанг, тутун,тартибсиз ҳаракатларни кузатасиз. Президентимизнинг Риштон туманини намунавий туманлардан бирига айлантириш таклифини эшитиб хурсанд бўлдим. Тўғри, бироз муддат қурилиш ишларига вақт талаб этилади. Лекин бир нарсага эришиш учун бошқасидан кечиш керак, ахир. Агар риштонликлар бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилишмаса,бу бошланган хайрли ишлар пайсалланиб тураверади. Риштон тумани қадимдан чойхона паловлари,бетакрор кулолчилик санъати билан машҳур. Яқин келажакда туманимиз чиройи ҳам элга достон бўлишига ишонаман. Бу эса биз ва сизнинг қўлингизда.

ЭлёржонЭҲСОНОВ, “Халқ сўзи”мухбири.