Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 150 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: Эзгу ташаббус ФАРҒОНАГА КИТОБ КАРВОНИ КЕЛДИ

×

 2019-05-31 19:54:05    76

PDF юклаш
Чоп этиш



Инсоният яратган энг ноёб, энг бебаҳо бойликлардан бири бири шубҳасиз китобдир. Шу боис ҳам интернет ва бошқа коммуникация воситалари жадал ривожланаётганига қарамасдан инсоннинг онгу тафаккурини чархлаш, маънавий оламини бойитиш, эзгуликни тарғиб этишда китобнинг ўрни сақланиб қолмоқда.

Бу борадаги эзгу тадбирларнинг давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан миллий ва жаҳон адабиётининг сара намуналари ортилган китоб карвони Фарғонага кириб келди. Бу эса вилоят ёшлари учун катта байрамга айланди.

 

Вилоятимизнинг бир қатор туман ва шаҳарлари бўйлаб сафарга чиққан, “Фарғона вилоятига китоб карвони” шиори остида кириб келган автокарвон карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи саҳнида бўлиб ўтган тадбирда китобнинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилафруз Қосимова ҳамда меҳнат фахрийлари, депутатлар иштирок этди.

– Китобли уй ҳамиша ёруғ бўлади. Президентимиз бошчилигида бу масалага юксак эътибор қаратилаётганининг боиси ҳам шунда, – дейди ТАТУ Фарғона филиали қошидаги академик лицей ўқувчиси Мадина Мўйдинжонова. – Қутлуғ карвон бугун таълим даргоҳларига, ёшлар қалбига маънавият нурини етаклаб келди. Замон ҳар қанча тараққий этмасин китобнинг ўрни йўқолмасдан яшамоқда. Ҳамма гап мутолаага муҳаббатда. Шундагина ўзлигимизнини таниймиз, ёт ғоялар таъсиридан огоҳ бўламиз.

Маънавият карвонига ортилган китоблар Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Меҳрибонлик ва Мурувват уйи тарбияланувчиларига туҳфа қилинади. Шунингдек, бу китоблар вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳудудларда ташкил этилган 66 та янги кутубхоналарга, маҳалла ва таълим муассасалари кутубхоналарига, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон”, “Китобхон оила”, “Китобхон маҳалла” кўрик-танловлари ғолибларига тақдим этилади.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.