Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Долзарб мавзу: бу йил олий ўқув юртларига қабул қандай кечади?

×

 2019-06-24 19:54:08    52

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун жорий йилнинг 24 июнь куни Фарғона вилоят телевидениесида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил, 17 июнда қабул қилинган “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” ПҚ-4359-сонли қарори моҳиятини ўрганиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатда вилоятимизда мавжуд барча давлат тасарруфидаги жами 7 та олий ўқув юртлари -  Фарғона давлат университети, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали,  Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали, Фарғона политехника институти   раҳбарлари, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, Халқ таълими вилоят бошқармаси, Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси раҳбарлари, Давлат тест маркази Фарғона вилояти бўлими раиси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кўрсатув давомида қарор моҳиятидан келиб чиқиб, бугун олий ўқув юртига қабул жараёнларидаги янгиликларни халққа етказиш ва қабул жараёнларига тайёр бўлиш учун олиб борилаётган ишлар юзасидан, шунингдек, абитуриент бу йил айнан қандай енгиллик ва қулайликларга эга бўлгани, қай тартибда ҳужжат топшириши ва имтиҳон жараёнларида қандай қатнашиши борасида қизғин суҳбатлашилди.

Чунончи, бу йилги талабаликка даъвогарлар бир марта рўйхатдан ўтиб, бир йўла учта фанлар кетма-кетлиги тўғри келадиган истаган бошқа ОТМлар йўналишларига имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Шунингдек, олдинги ҳужжатбозликлардан халос бўлиб, фақат паспорти ва мактабни ёки лицей, касб-ҳунар коллежини битирганлик ҳужжати билан рўйхатдан ўтиши мумкин.

Абитуриентлар 5 та йўналиш – Тошкент юридик институти, СамДУ, ФарДУ, ГулДУ, Қорақалпоғистон ДУлари йўналишлари учун Давлат хизматлари агентликларида ҳамда онлайн тарзда рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Талабаликка даъвогар бир марта бир жойда ҳужжат топширади, қаерда имтиҳон топширишини ўша ҳужжатда кўрсатади, бир жойда имтиҳон  топшириб, учта ОТМдан бирига кириш имкониятини қўлга киритиши мумкин. У тест жавобини имтиҳон топширган куннинг эртасига билиши мумкин, аммо ўқишга кирганлиги ҳақида барча имтиҳонлар топширилиб бўлганидан кейин жавобни олади.

Имтиёз берилган абитуриентларга ажратиладиган квоталар фоизи ва бошқа кўп масалалар бўйича Тест маркази вилоят бўлими раиси Исмоилжон Шокиров атрофлича маълумот берди. Шунингдек, ДХА бошлиғи Раъно Каримова ҳам агентлик орқали рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида кенг маълумот берди.

Эндиликда абитуриент ДТМ қоғозини олиш учун ҳам овора бўлиб ОЎЮ га бориши шарт эмас, рўйхатдан ўтгандаги ўз шахсий кабинети орқали имтиҳонга киришга рухсатномасини қоғозга чиқариб олиши мумкин.

ОТМлар ректорлари ҳар бир олий ўқув юртининг хос хусусиятлари, қабул квоталари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш борасида, очиқлик, шаффофлик, адолатга эришиш учун барча имкониятларни ишга солиш, илм-фан жиҳатдан юксалиш ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Шунингдек, давра суҳбатида табақаланган тўлов-контракт, сиртқи ва кечки бўлимларга қабул масалалари бўйича ҳам фикр юритилди. Ушбу суҳбатда қарор мазмун-моҳияти юзасидан кенг, атрофлича фикрлашилди, аҳолининг чуқур қатламларига ушбу янгиликлар етиб бориши учун барча имкониятлар ишга солинаётганлиги таъкидланди. Айниқса, битирувчилари мавжуд бўлган мактаб ва касб-ҳунар таълими соҳалари ҳам қарор моҳияти бўйича кенг тушунтиришлар олиб бормоқдалар.

Давра суҳбати иштирокчилари оммавий ахборот воситалари вакиллари  саволларига ҳам жавоб бердилар. Жумладан, тест ўтказилмайдиган, ижодий имтиҳон, суҳбат билан ўқишга қабул қилиш жараёнларида адолатни таъминлаш, ўтиш балларининг сунъий кўтарилишига сабаб бўлган омиллар, сиртқига кириб ўқиш учун берилган енгиллик ва имтиёзлар борасида саволларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Эслатма: Ҳозирда вилоятдаги мавжуд 7 та давлат тасарруфидаги ОТМларда қабул бошланган, барчасида Call-center лар ишлаб турибди. Фуқаролар телефон орқали мурожаат қилиб қабул жараёнлари бўйича саволларга жавоб олишлари мумкин.  

Call-center лар контактлари:

1.Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали

Телефон рақами:

+998 73 543 50 12

Телеграм:

@sanatqabul2019

2.Қўқон давлат педагогика институти

Телефон рақамлари:

+998 90 586 45 18

+998 90 586 45 28

Телеграм:

@qabulqdpi

@t.me/ qabulqdpi

3.Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали

+998 73 243 06 62

4.Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали

+998 73 226 95 31

+998 73 226 95 32

+998 73 226 82 59

5.Фарғона политехника институти

+ 998 95 401 49 50

+998 95 401 80 07

+998 95 401 19 59

+998 95 485 30 01

6.Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали

+998 73 541 03 51

+998 73 541 04 52

+998 90 306 27 88

+998 90 570 98 22

7.Фарғона давлат университети

+998 73 244 44 08

+998 73 244 47 08

+998 73 244 43 68

+998 73 244 43 69

+998 73 244 43 71