Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 168 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти бўйича давлат хизматлари марказлари орқали 24 соат абитуриентлар ҳужжатлари қабул қилинмоқда

×

 2019-07-15 12:34:03    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида янгидан янги қулайликлар яратилмоқда. Аввалари ташкилотлар қабулида сарсон бўлган фуқаролар эндиликда давлат хизматлари марказларига борган ҳолда жудаям қисқа вақт давомида ўзларининг ишларини ҳал этмоқдалар.


Ҳар йили 15 июндан 15 июлга қадар республика миқёсида олий таълим муассасаларига абитуриентларни ҳужжатларини давлат хизматлари марказлари орқали  қабул қилиш анъана тусига кириб борди. Аҳоли бундан жудаям хурсанд. Сабаби уларнинг узоғи яқин бўлиб, моддий томондан маблағлари тежалмоқда.


Ушбу янгиликларнинг албатта ҳалқимиз ва фуқароларимиз учун. Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари абитуриентларга янада қулайликлар яратиш мақсадида 24 соатли иш режимига ўтказилди. 24 соатлик иш вақти рўйхат асосида тунги навбатчилик шаклида амалга оширилди.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилишга доир ишларни самарали ташкил этиш мақсадида давлат хизматлари марказлари томонидан ҳужжатларни дам олиш кунларисиз қабул қилиш белгиланганлиги, ушбу қоидани амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқлаштириш мақсадида дам олиш кунлари (шанба, якшанба) абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишга жалб қилинган (ўз хоҳишларига асосан) марказ ходимларига нисбатан, бошқарма бошлиғининг 2019 йил 17 июнь кунги 67-ум сонли буйруғи билан ҳафтанинг бошқа иш куни давомида дам олиш куни (отгул) берилиши таъминланган.


Фарғона вилояти бўйича давлат хизматлари марказлари орқали
12,13,14 июль кунлари тунги соат 20:00 дан тонги соат 08:00 га қадар вилоят миқёсида жами 1 116 та абитуриент ҳужжат топширган. Шундан Фарғона шаҳарда 214 та, Тошлоқ туманида 190 та, Олтиариқ туманида 170 та   абитуриентлар ҳужжатлари қабул қилинди.