Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

×

 2019-08-15 16:19:53    66

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугунги кунда барча соҳалари қатори ички ишлар органлари тизимида ҳам кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Тизим фаолиятини янада такомиллаштириш йўлида чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, ички ишлар ходимларининг қуйи бўғинларини аҳолига янада яқинлаштириш борасида аниқ вазифалар белгиланиб берилмоқда. Бунинг натижасида халқимизнинг ушбу соҳа вакилларига бўлган ишончи янада ортиб бораётир.

Бугун Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан брифинг ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига олдидан ўтказилган брифингда Фарғона вилоятида фаолият юритаётган ОАВ ходимлари, давлат ва нодавлат телевидениелари ижодкорлари ва блогерлар иштирок этишди.

Самимий руҳда ўтган брифингни Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Исомиддин Исманов олиб борди ва ички ишлар тизимидаги янгликлар, улар ҳаётидаги айрим жараёнлар хусусида батафсил сўзлаб берди.

Брифинг иштирокчилари ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олиш билан бирга “Осойишталик посбонларини мадҳ этамиз!” кўрик-танлови ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишди.  

Айтганча, Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Осойишталик посбонларини мадҳ этамиз!” номли кўрик-танлов ўтказилиши режалаштирилмоқда.

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ушбу танлов “Мен ички ишлар ходими бўламан”, “Мустақиллик менинг тақдиримда”, “Ички ишлар органлари ходимлари халқ хизматида”, “Мард ва жасур ходимлар”, “Эл-юрт осойишталиги йўлида”, “Осойишталик қалқонлари” каби мавзуларни қамраб олган.

Буларнинг барчаси халқ билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишларнинг яна бир намунасидир.

Танловда ички ишлар органларидаги ислоҳотлар, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўийча амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ҳаётий мисоллар орқали очиб берувчи ижодий ишлар билан қатнашиш мумкин.

Танловда Фарғона вилоятида фаолият юритаётган давлат ва нодавлат телевидениелари ижодкорлари 2 дақиқадан 10 дақиқагача бўлган ҳажмжаги телемаҳсулотлари билан иштирок этишлари мумкин бўлади.  Кўрик-танлов қатнашчилари 10 баллик тизимда ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.  Ижодий ишлар 25 август кунига қадар қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади. Ғолиблар Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Аброр ДЕҲҚОНОВ.