Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 223 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


1-ЯРИМ ЙИЛЛИК ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2019-08-17 08:45:50    139

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳтарам Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 14 август куни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ҳудудларни комплекс иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, макроиқтисодиёт, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари чуқур муҳокама қилиниб, бу борада вазирлик ва идоралар, ҳудудлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Ана шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда кеча 16 август куни Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида ҳам Фарғона вилоятини 2019 йилнинг 1-ярим йиллигида
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишларга бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, шаҳар-туманлар ҳокимлари ва уларнинг барча ўринбосарлари, бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.  

Унда жорий йил 6 ойлик якуни бўйича режанинг бажарилиши ҳамда 9 ойлик ва йиллик режа бажарилиши масалалари муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти ҳокими Ш.М.Ғаниев сўзга чиқиб, вилоятда олиб борилган ишлар юзасидан фикр билдирди ва уларни чуқур таҳлил қилиб берди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад - вилоятда
2019 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликларни танқидий муҳокама қилган ҳолда  2019 йилнинг 2-ярим йиллигида барча соҳаларда ижобий натижаларга эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни аниқ белгилаб олишдан иборат бўлиб, асосий диққат-эътибор масъул раҳбарларнинг фаолиятига қаратилди.

 

Йиғилиш кун тартибида:

1. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бюджетга тушумларни кўпайтириш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги.

2. Шаҳар ва туманларга 2019 йил учун белгиланган ҳудудий экспорт прогнозини 30 фоизга ортити билан бажариш, ҳудудларга хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш учун олдимизда турган муҳим вазифалар.

3. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ҳудудларда гилосчилик, анорчилик ва узумчилик кластерларини ташкил қилиш, экин майдонларини кўпайтириш бўйича кўрилаётган чоралар.

4. Шаҳар ва туманларда йўл-транспорт ва коммунал инфратузилма объектлари ва уй-жой қурилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

5. Вилоятда ижтимоий соҳаларда - таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар, жиноятчиликни олдини олиш, аёлларни иш билан бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

 

Йиғилишда маърузабозлик ва раҳбарлардан ҳисобот эшитиш усулидан қочиб, кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича қисқача ахборот берилди ва соҳадаги мавжуд ҳолат, муаммолар юзасидан бошқармалар раҳбарлари ҳамда ҳудудлар ҳокимлари билан муҳокамалар бўлди.  

Йиғилишда бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарлари,  ҳокимлар, бошқармаларнинг ўринбосарлари ва ҳокимларнинг ўринбосарлари билан ҳам заруратга кўра савол-жавоблар ўтказилди.

Вилоятда экспорт ва инвестиция киритиш бўйича реал натижалар, кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан эришилган ютуқлар қайд этиб ўтилди. Жумладан, Фарғона вилоятининг 1-ярим йилликда экспортга чиқарган маҳсулоти республика  экспорт режасининг 38 % ини ташкил этди.

Лекин шу билан биргаликда, фаолиятида сусткашликка йўл қўйган раҳбарлар танқид қилиниб, камчиликлари кўрсатиб берилди.

Йиғилиш сўнгида вилоят ҳокими фаолиятимиз, олиб борган ишларимиз натижасини экспорт, инвестиция, янги иш ўринлари, қўшма корхоналарнинг ташкил этилиши, янги йирик корхоналарнинг барпо этилиши, катта бунёдкорлик ишлари, йирик Халқаро тадбирлар кўрсатишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ахборот хизмати