Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятида 2019 йил 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

×

 2019-08-19 12:47:49    67

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 августдаги №672-сонли Фармойиши ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 15 августдаги 304-ф-сонли Фармойиши ижроси юзасидан белгилаб берилган Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва тозаликка эътибор қаратиш, вилоятнинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг
15-30 август кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия хашарини ўтказиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича вилоятимизда 14 кишидан иборат вилоят ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Мазкур тадбирларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида ҳудудларга масъуллар бириктирилди ҳамда уларнинг асосий вазифалари ва амалга оширадиган ишлари (тадбирлари) белгилаб берилди.

Мазкур ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ҳарбий қисмлар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, вилоятнинг барча аҳолиси, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни тизимли ва самарали ташкил этиш, мувофиқлаштириб бориш мақсадида вилоят ҳокимлигида Штаб ташкил этилди.

Умумхалқ хайрия ҳашарига барча сектор раҳбарлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда кўнгилли ишчи-ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик қатнашди.

Шунингдек, маданият ходимлари, театр ва кино актёрлари, сўз усталари, шоир ва ёзувчилар ҳам фаол иштирок этиб, умумхалқ хайрия ҳашарининг кўтаринки руҳда ўтиши учун улар томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ҳам уюштирилди. 

Ўтказилган хайрия ҳашарларида 17-18 август кунларида
жами 1.520 минг нафардан ортиқ ҳашарчилар, шу жумладан 884.9 минг нафарга яқин ёшлар кўнгилли тарзда иштирок этди.

Ҳудудларда 3 307 гектарга яқин ер майдонлари, 1 239 км.га яқин узунликда ариқ ва зовурлар тозаланиб, 3 779 минг тоннага яқин чиқиндилар олиб чиқиб ташланди. Мавжуд 954 та қабристонлар ва 111 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. Жами 1 075 млн.дан ортиқ дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Ободонлаштириш ишларига жами 1 600 дан зиёд оғир ва енгил техника воситалари жалб этилди.

Шунингдек, икки кун давомида ўтказилган ҳашар йўли билан 2 мингга яқин кам таъминланган, якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга 1 248 м2. уй жойлари таъмирлаб берилди.

“Ҳеч ким меҳр ва мурувватдан четда қолмасин” шиори остида ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, ишларини ташкил этишда боқувчисини йўқотган кексалар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ногиронлар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш ишлари ҳам амалга оширилди.

Хусусан, вилоятдаги 2 минг нафарга яқин эҳтиёжманд оилалар (шундан
329 нафар ногирон ва ёлғиз қариялар) ҳолидан хабар олиниб, уларга жами бўлиб 685,3 млн. сўмга яқин моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, вилоятдаги 9 та “Саховат”, “Мурувват”, “Меҳрибонлик” уйларига жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари шахсан ташриф буюриб, ушбу муассасаларда яшовчиларнинг ҳолидан хабар олинди.

Ҳашар кунлари арафасида вилоятимизда 4 та ёшлар учун ўқув марказлари, 2 та бандликка  кўмаклашиш марказлари, 2 та меҳмонхона,  3 та дорихона, 2 та тўйхона ва яна 29 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо дўконлари, салон ва кафелар  фойдаланишга топширилди.

Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида олиб борилган ишлар республика ва маҳаллий телевидение орқали, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, корхона, ташкилот, муассаса ва идораларда, маҳаллаларда, марказларда тозалик ойлиги, ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

 

 

Вилоят кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари:                                                     Ш.Эрматов