Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОН НОДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2019-08-20 21:44:41    188

PDF юклаш
Чоп этиш


https://t.me/qoqonsadosiuz телеграм канали хабарига кўра 

Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2019 йилдаги 683-сонли қарори билан Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилди. Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
УНИВЕРСИТЕТ ҚАЕРДА ЖОЙЛАШАДИ?
Университет Қўқон шаҳри, Туркистон кўчаси, 28-“а” уй – Қўқон сервис ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи биносида фаолият юритади.
ҚАБУЛ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?
Университетга қабул 2019/2020-ўқув йилидан бошланади.
КИМЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?
Университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалдаги мавжуд таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.
ҚАНДАЙ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ?
Йўналишлар, квоталар, имтиҳонларнинг қай тартибда бўлиши, контракт миқдори ва шу каби саволларга ҳозирча жавоб йўқ. Яқин орада бу ҳақида батафсил маълумот берамиз.