Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада Халқаро сув анжумани бўлиб ўтди

×

 2019-08-23 23:54:24    62

PDF юклаш
Чоп этиш


                

Фарғона водийсининг асосий ер майдонлари трансчегаравий сув манбалари – дарё ва сойлардан келаётган обиҳаёт  ҳисобидан суғорилади. Водий аҳолиси  учун   бу манбалардан оқилона фойдаланиш   ўта муҳим масаладир. Фарғонада ташкил  этилган «Трансчегаравий сув  ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва келажак авлод учун уни сақлаб қолиш» мавзусида ўтказилган  халқаро  анжуман ҳам  шу масалаларга бағишланди. Икки кунга  режалаштирилган анжуманнинг дастлабки қисми  вилоят ҳокимлигининг Водилдаги қабуллар  залидан бошланди. Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари вакиллари, уч мамлакатнинг давлат сув хўжалиги  мутасаддилари  унда қатнашдилар.

Дастлаб анжуман иштирокчилари трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш, сақлаш ва ишлатиш  бўйича тўпланган халқаро  тажрибаларни ўргандилар. Давлатларимиз раҳбарларининг юқори даражадаги учрашувлари, Ўзбекистон ташқи сиёсатида яқин қўшничилик муносабатларига катта эътибор  қаратилиши  туфайли  Фарғона водийси трансчегаравий сув  манбаларидан фойдаланиш тизимида истиқболли   йўналишлар очилгани  қайд этилди.

Анжуман давомида ҳар бир мамлакат вакиллари ўзлари тайёрлаб келган   тақдимот материаллари билан қатнашиб, мавзуга оид  муаммоли масалаларни  ҳал  этиш йўлларини қидирдилар. Сув хўжалигидаги ҳамкорлик давомида иқлим ўзгариши ва бошка сабаблар  туфайли юзага келаётган  муаммоларнинг  ечими  ўрганилди.

Жумладан, халкаро ҳамкорлик, халкаро донор ташкилотлар кўмагида   томчилаб ва ёмғирлатиб суғориш борасида инновацион технологиялардан кенг  фойдаланишни жорий этиш бўйича фикр алмашувлар бўлиб ўтди. Халкаро ташкилотлар - Жаҳон банкининг сув ресурслари бўйича мутахассислари, Халкаро ҳамкорлик бўйича Герман жамияти вакиллари  бу йўналишда ўз фикр – мулоҳазаларини билдирдилар.

Анжуманда иштирок этган Халқаро  ҳамкорлик бўйича Герман жамияти лойиҳаси раҳбари КАРОЛИНА МИЛОВ  шундай дейди:  

- Анжуманнинг иккинчи куни биз 11 гектар боғда  томчилаб суғориш технологиялари жорий этилгани билан танишиб қайтамиз. Бу лойиҳа Халқаро ҳамкорлик бўйича Герман Жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Бунинг учун Евроиттифоқ томонидан 12 млн Евро миқдорида маблағ ажратилган ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона водийси  вилоятларида илғор инновацион технологиялар кўмагида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тизимини  жорий этганмиз.

Анжуман иштирокчилари шу куни Фарғона вилояти, Фарғона водийси ҳудудида   сув ресурсларидан ўтган асрларда  халқимиз  нақадар тежамкорлик билан фойдаланиб келганини ифодаловчи музей фаолияти билан ҳам танишдилар. Бу ерда  сув ресурсларидан фойдаланиш,  жумладан, сувнинг бир мисқолини ҳам исроф қилмаслик учун қайси кўринишдаги сув иншоотлари, гидротехник қурилмалардан фойдаланиб келингани ҳақида хабар берувчи бой материаллар ҳамда экспонатлар жойлашган.

Халқимизнинг сувга муносабати, Фарғона водийсида эса сув тежамкорлиги йўналишида  амалга оширган ишларининг  ёрқин намунаси эса, сўзсиз, Катта Фарғона Канали қурилиши хисобланади. Куннинг иккинчи ярмида халкаро анжуман қатнашчилари Катта Фарғона Канали курилишининг 80 йиллик тўйига бағишланган тадбирда ҳам қатнашдилар. Унда қайд  этилганидек, Катта Фарғона Канали Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудлари  бўйлаб оқади ва  320 км масофага эга.

1939 йилнинг 3 июни канал таваллуд топган кун саналади. Шу санада эълон қилинган Хукумат қарорига кўра унинг қурилишига киришилган ва халқимизнинг мардонавор ҳашари, фидокорона меҳнати билан 45 кун деганда Катта Фарғона Канали қуриб битказилди ва у ўзбек халқининг меҳнат  жасорати рамзига айланди. Канал казилишида иштирок этган халқимизнинг уюшқоқлиги ва меҳнатсеварлиги нодир видеотасмаларда ўз аксини топган.

Байрам  тадбири давомида Катта Фарғона Канали қурилишининг  80 йиллик муносабати билан табрик сўзлар айтилди. Сувчилар, мироб ва гидротехниклар, КФК нинг эксплуатациясини юритиб келаётган инсонларга эҳтиром кўрсатилди.

КФК - Фаргона водийсининг  тирик қон томири. У туфайли олтин водий ҳақиқий марваридга айланган. Халқимиз азалдан сувни зарга, сувчини эса заргарга қиёслаган. Зар қадрини эса заргар билганидек, халқимиз КФК да оқаётган сувнинг мисқолини хам исроф қилмай, тежаб – тергаб ишлатишга ўрганган.

 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати