Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲОЖИБЕК МАДРАСАСИ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛДИ

×

 2019-09-03 11:30:19    148

PDF юклаш
Чоп этиш


"ҚЎҚОН САДОСИ" ГАЗЕТАСИ ХАБАРИГА КЎРА
Қўқонда Ҳожибек мадрасаси капитал таъмирдан чиқарилиб, Мустақиллик байрами арафасида очилиш марпосими бўлиб ўтди.


Қўқон шаҳридаги Ҳожибек гузаридаги мадрасада лойиҳада кўзда тутилган бунёдкорлик ишлари ниҳоясига етиб, кўркам ҳолга келтирилди ва бугун фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида шаҳар нуронийлари, зиёлилар иштирок этдилар. Тадбирда "Нуроний" жамғармаси раиси Мазрур Абдуллаев, шаҳар бош имом-ҳатиби Абдулмажид қори Исақов ва бошқалар сўз олиб, тарихий йилларда илм-маърифат, зиё улашиш маскани бўлган бу мадраса келгусида ҳам халқимизга эзгулик йўлида хизмат қилишига тилак билдирдилар. Яхёхон домла Дадабоев барчага ушбу мадраса тарихи ҳақида батафсил маълумот берди.

Мадрасанинг ҳужралари, хонақоҳ ва айвони сақланиб қолган бўлиб, маҳоратли усталар асл ҳолига мос равишда таъмирладилар. Бухоро услубидаги меҳроби ҳам қайта тикланди. Ушбу тарихий обида Орифхон Жўраев раҳбарлигидаги “Тўлабой ёғдуси” МЧЖ уста-қурувчилари, ғиштчи-ю сирчиларининг меҳнатлари билан кўркам қиёфа касб этди. Бу мадраса реконструкция асносида аслига мос ҳолда қайта тикланди. Зиёрат истагида келадиганлар учун маиший хоналар (таҳоратхона ва бошқа) ҳам қурилди. Мадраса ҳовлисига плита ётқизилди, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Очилиш маросимида сўз олганлар қурувчи-усталарга миннатдорчилик билдириб, бунёдкорлик ва яратувчилик ишларида муваффақиятлар тилашди. Бир пиёла чой устида суҳбатлашиб, халқимизга тинчлик, турмушимизга фаровонлик тилаб дуога қўл очдилар. Тадбир сўнггида Қуръон тиловат қилинди.