Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили

×

 2019-10-16 11:14:46    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларда кўтарилаётган масалаларни белгиланган тартибда қонуний ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

2019 йил 9 ойи давомида вилоят ҳокимлигига 19 789 та (2018 йилнинг
9 ойида 27 753 та) мурожаатлар келиб тушди.

Шундан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари электрон тизими орқали 14 262 та, вилоят ҳокимлигига тўғридан-тўғри 2 833 та ёзма мурожаат, 2 694 та оғзаки мурожаатлардир.

Мурожаатларнинг мазмун-моҳиятига кўра, мурожаатлар кўпроқ уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, уй-жой қуриш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдонлари ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда оилавий муносабатлар масалаларида тушган.

Энг кўп мурожаатлар тушиши Фарғона (3102 та), Қўқон (1788 та), Марғилон (1697 та) шаҳарлари, Олтиариқ (1315 та), Риштон (1186 та), Қува
(1094 та), Фарғона (1022 та), Данғара (868), Учкўприк (868 та) ва Ўзбекистон
(780 та) туманлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Энг кўп мурожаатлар тушаётган ҳудудларда яшовчи жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида 2019 йил давомида вилоят ҳокими ва ҳоким ўринбосарларининг сайёр қабуллар жадвали тасдиқланиб, вилоят оммавий ахборот воситалари ҳамда вилоят ҳокимлигининг веб-сайти орқали аҳоли эътиборига етказилди.

 Ушбу жадвал доирасида белгиланган  шаҳар, туманларда вилоят ҳокими ва ўринбосарлари томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда 2304 нафар аҳоли вакилларининг мурожаатлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолини қийнаб турган муаммолари билан янада жиддийроқ шуғулланиш лозимлигини инобатга олган ҳолда энг олис ва чекка ҳудудларда вилоят ҳокимининг 16 марта оммавий сайёр қабуллари ўтказилиб, қабуллар давомида 1183 та мурожаатлар кўриб чиқилди.

Оммавий сайёр қабуллар давомида бўш ишчи ўринлари Меҳнат ярмаркалари, оммавий спорт тадбирлари, китоб савдо ярмаркалари ўтказилди.

Вилоятда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи 74 та шаҳар, туман ҳокимликлари ва бошқармаларда ўрганилиб, натижалари кенгайтирилган йиғилишларда муҳокама этилди.

Вилоят ҳокимлигига барча манбаалар орқали келиб тушган мурожаатлар
11 марта таҳлил этилиб, вилоят бошқармалари раҳбарлари ҳамда барча шаҳар, туман ҳокимликларига йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан назоратли топшириқ хатлари юборилди.

Таҳлил ва ўрганишлар якунларига кўра мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 60 нафар турли даражадаги масъулларнинг интизомий жавобгарлиги кўриб чиқилди.

Олиб борилган ишлар натижасида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 52 фоизининг ижобий ҳал этилиши таъминланди ва вилоят ҳокимлигига келиб тушаётган мурожаатларнинг 7964 тага камайишига эришилди.

Вилоят ҳокимлиги келгусида ҳам мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва уларни ўрганиш натижалари бўйича очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чораларини кўриб боради.

 

 

Х.Умурзақов

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Девонхона бўлими бошлиғи

 


Агар сайт модераторларига сайт ҳақида фикр мулоҳазаларингиз бўлса,
бу жадвалларни тўлдириб жўнатинг