Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг БАЁНОТИ

×

 2019-10-16 19:27:29    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Нохолислик масъулиятсизликдан бошланади


2019 йил 15 октябр куни “Hordiq.uz” сайтида “Фарғонада адолатсизлик! Ҳоким яна узр сўрайдими?! Ҳокимият буйруғи билан ногирон эркакнинг уйини бузиб ташлаб, оиласи билан кўчада қолдиришибди. Яна ҳоким узр сўрайдими энди?” деган хабар ҳамда унга Олтиариқ туманидан бир фуқаронинг видеомурожаати тарқатилган.

Шу куни Ўзбекистоннинг таниқли олимларидан бири Сайёра Ходжаева “Фарғона вилояти ҳокими яна ҳаддидан ошди! Бир ногиронни уйини бузиб, оиласини кўчада қолдирган! Қизиқ, охири бормикан Фарғоналик мансабдорларнинг ноқонуний ҳатти ҳаракатларининг” деб ёзади ўзининг “Facebook”даги саҳифасида. Ҳар икки хабар устига Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевнинг фотосурати қўйилган.

Юқоридагиларга нисбатан Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни билдиради.

Олтиариқ тумани Қахрамон МФЙ, Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро Тошбоев Хабибулло Набижоновичнинг ижтимоий тармоқ орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Унда маълум бўлдики, Олтиариқ тумани ҳокимининг 2012 йил 18 август кунги 798-сонли қарори асосида аукцион савдоларида ғолиб бўлган фуқароларга, жумладан Д.Норматова, Ш.Купчаковаларга ҳам ер майдонларига эгалик қилиш ҳуқуқи асосида 800 м.кв майдон ажратиб берилган. Аммо, фуқаро Д.Норматова аслида Ш.Купчаковага тегишли бўлган ер майдонига 1 хонали уй қуриб яшай бошлаган.

Шундан сўнг, Ш.Купчакова ва Д.Норматовалар ўртасида ер майдонига эгалик ҳуқуқи юзасидан судлов жараёни бўлиб ўтган. (Риштон туманлараро, вилоят фуқаролик судлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди қарор ва ажримлари мавжуд).

Тегишли судларнинг ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти Олтиариқ тумани бўлими томонидан 23.05.2019 йил куни мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ижро ҳужжатида кўрсатилган ноқонуний қурилмалар мажбурий тартибда бузиб ташланган.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги икки фуқаро ўртасидаги низони муроса йўли билан ҳал қилишга кўп бор ҳаракат қилган. Туман ҳокимининг 2019 йил 7 август кунги 4565-сонли қарори билан аризачи 2-гуруҳ ногирони эканлигини назарда тутиб, ҳозирда бўш турган 27-, 36-рақамдаги ҳар бир 400 кв.метрдан иборат ер участкаларига икки хонали уй қуриш учун ҳомийлик ҳисобидан бетон пойдевор қуйилишини ва 8000 дона ғиштни девор сифатида урилишини ташкил этди.

Мурожаатчи Хабибулло Тошбоев билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва келгусида унинг оиласига ажратилган 27-, 36-рақамдаги ер участкасида қурилиши бошланган уйни битказиб беришда яна қўшимча ёрдам кўрсатилиши хақида билдирилди.

Мурожаатчининг даъвоси икки фуқаро ўртасидаги низо бўлиб, унинг ечими Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан қонуний ҳал этилган ва бу низода Олтиариқ тумани, Фарғона вилоят ҳокимликлари ва шахсан Ш.Ғаниев иштирокчи эмаслигини билдирамиз.

Видеомурожаатчи сўзларига қулоқ солинг. У бирон марта ҳам ҳокимлик, ёки Фарғона вилоят ҳокими деган сўзни ҳатто ёнида гап ўргатиб туришса ҳам тилга олмаган. Аксинча, “2019 йил 19 май куни МИБ ижрочилари уйимни бузди” дейди. Бу ерда мурожаатчи Ўзбекистон Руспубликаси Олий суди ва қуйи суд қарор ҳамда ажримлари, МИБнинг суд ҳужжатларига асосан ўз хизмат вазифасини бажарганидан норозилик билдиряпти.

Сўнгги пайтларда интернет тармоқларида ҳеч қандай асоссиз равишда у ёки бу ерда бирон идора ёки шахс йўл қўйган хато-камчиликни Фарғона вилояти раҳбарлари номи билан асоссиз равишда боғлаб шархлаш авж олганидан хавотирлик билдирамиз. Зеро сўзга, ахборотга маъсулиятсизлик билан ёндашув айни чоғда бошқа шахс шаъни, хақ-хуқуқига нисбатан нохақликни келтириб чиқаришини унутмаслик лозим. “Ишдаги ишқ” фильмидаги қаҳрамонларнинг бири ўз вазифасини унутган ходимига “сиз аслида бухгалтерияда ишлардингиз шекили”, дейди. Бу лавҳани ёдга олар эканмиз, Сайёра Ходжаевага инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш адолат тамойилларини қўллашда барчага бирдек ёндашиш зарурлигини эслатмоқчимиз.

Биз “Hordiq.uz” эълон қилган хабарига ва Сайёра Ходжаева “Facebook” даги ёзувларига тузатиш киритадилар деб ишонамиз.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати