Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: ШОҲИМАРДОН ЯНАДА ОБОД ВА ТУРИЗМ МАСКАНИ БЎЛАДИ

×

 2019-10-22 10:50:51    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев анклав ҳудуд - Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғи аҳолиси билан мулоқотда бўлди.

Оммавий сайёр қабул ўтказилиб, унда секторлар, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳудуд аҳолисининг мурожаатини ўрганди, аҳолини қийнаётган муаммолар хусусида суҳбатлашди. Қабул давомида юздан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, улар томонидан 24 та турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.

“Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Гавҳар Жўраевнинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, тадбиркорлик фаолияти олиб бориш учун ер майдони бериладиган бўлди. Шунингдек, Изроби Қаюмовани мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш ишларини якунига етказиш ҳақидаги мурожаати бўйича маҳаллий бюджетдан юз миллион сўм маблағ ажратилди. Ҳикматхон Болтаева Ёрдон маҳалласидаги қишлоқ оилавий поликлиникани тиклаш, Маҳбуба Мадалиева маданият уйи ташкил этиш, Ойбек Солиев қишлоққа банкомат ўрнатиш, Шукурулло Сотволдиев автобус қатнови ва уй меҳмонхонаси очиш учун кредит ажратиш тўғрисида мурожаат қилишди. Бу ва бошқа мурожаатларни қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича масъул бошқарма ва ташкилотларга  аниқ топшириқлар берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 3 октябрда қабул қилинган “Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоят ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги “Шоҳимардон” туризмни ривожлантириш дирекцияси ташкил этилди. Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири Фарғона тумани “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинларида туризмни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш, экотуризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда янги туризм йўналишларини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Қабул давомида қишлоқда туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, ободонлаштириш, аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш масалалари хусусида ҳам сўз юритилди. Қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, транспорт, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, маданият соҳасидаги масалалар, шунингдек, ёшларнинг ҳар томонлама етук этиб тарбиялаш борасидаги амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар муҳокама этилиб, муаммоларнинг ечими бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати