Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институти мавқеини оширишга бағишланган брифинг ўтказилди

×

 2019-10-23 16:59:28    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ҳамда вилоят маҳаллалар кенгаши томонидан Президентимизнинг жорий йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросига бағишланган брифинг ўтказилди.

Президентимизнинг мазкур фармони асосида аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликларни уйма-уй юриб, кенг жамоатчилик иштирокида кўриб чиқиш тизимининг амалга татбиқ этилгани масъуллар зиммасидаги масъулиятни янада оширмоқда. Мазкур янги тизимни жорий этилиши аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қараб олиш ва тезкорлик билан ҳал этиш имкониятини бераётир.

Фармонда фуқаролар йиғинлари томонидан фойдаланиб келинаётган давлат мулки бўлган биноларни бириктирилган ер майдонлари билан биргаликда хатловдан ўтказиш, уларни белгилаган тартибда фуқаролар йиғинларига мулк ҳуқуқи билан берилиши ҳамда ҳар чоракда тасдиқланган режа асосида вилоят ҳудудий марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари ва намунавий лойиҳалар асосида фуқаролар йиғинлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш вазифалари белгилаб берилган. Фармон ижроси доирасида белгилаб берилган вазифалар ҳамма жойда ҳам кўнгилдагидек олиб бориляпти деб бўлмайди. Хусусан, шу кунга қадар вилоятдаги 165 та маҳалла фуқаролар йиғинлари турли муассасаларда ижарада иш олиб бормоқда.

– Маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 8 та маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар қурилди, 8 таси реконструкция қилиниб, 6 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси таъмирлаб берилди, – дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Шавкатжон Эрматов. – Бундан ташқари, Қувасой шаҳридаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Олтиариқ туманидаги 20 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳомийлар кўмагида компьютер жамланмалари олиб берилди. Албатта, бу маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Тан олиш керак илгари маҳаллага бириктирилган давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари турли комиссияларга аъзо бўлишса-да, комиссия ишларида деярли иштирок этмасди. Эндиликда маҳаллага нисбатан бу тахлит муносабатда бўлинмайди. Маҳалла том маънода жамоатчилик назорати ваколатини қўлга олади десак муболаға бўлмайди.

Очиқ ва ошкоралик руҳида бўлиб ўтган брифингда журналистлар маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаолият самарадорлиги билан боғлиқ бўлган саволларга жавоб олди.