Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Made in Uzbekistan" II Халқаро кўргазмасида Фарғона вилояти саноат ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда

×

 2019-10-24 15:57:19    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти делегацияси "Ўзэкспомарказ" павильонларида ўтказилаётган "Made in Uzbekistan" Халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмасида қатнашмоқда.

Кўргазма доирасида Фарғона вилояти учун ажратилган майдонда вилоятимизнинг 50 дан ортиқ саноат ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу кўргазма 25 ​​октябрь кунига қадар давом этади.

Кўргазманинг мақсади ва вазифалари – маҳаллий корхоналарнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотларини намойиш этиш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатиш.

Кўргазмада иқтисодиётнинг тоғ-кон саноати, нефт-газ сектори, кимё ва фармацевтика саноати, автомобилсозлик ва машинасозлик саноати, электротехника, қурилиш саноати, тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, шунингдек, молия муассасасалари хизматлари, халқ амалий санъати ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда.

Кўргазма доирасида миллий иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳияти тақдимоти, тайёр тўқимачилик маҳсулотларининг мода намойиши ўтказилади.