Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Озодлик”нинг сўровига кўра Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг БИЛДИРИШИ

×

 2019-10-25 11:28:03    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнги кунларда “Озодлик” радиоси томонидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи тасарруфида бўлган собиқ “Нефтчи” спорт мажмуасининг тақдири ҳақида кетма-кет мақолалар эълон қилинди. Уларда айтилишича, мазкур спорт мажмуасида ишлаб келаётган 79 нафар мураббий ва техник ходимлар, шунингдек, спорт тўгаракларида шуғулланаётган 2000 нафар бола кўчада қолган.

Шуни маълум қиламизки, Ўзбекистондаги очиқлик сиёсати иқтисодий соҳаларда ҳам ўз аксини топмоқда. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватларига тегишли улуши индонезиялик тадбиркорлар томонидан сотиб олинди. Келгусида корхонани модернизация қилиш учун инвесторларнинг қарийб 1 млрд доллар инвестиция киритиши режалаштирилган.

Маълумки, заводнинг ёрдамчи хўжаликлари, хизмат кўрсатиш тармоқлари ва ижтимоий мажмуалари ҳам бор эди. Уларнинг бир қисми сотувга қўйилди. “Нефтчи” спорт мажмуаси эса ҳокимлик балансига ўтказиб берилди. Шу кунларда мазкур мажмуанинг фаолият йўналишлари сақланган ҳолда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, футбол академияси ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда. Айни вақтга қадар “Нефтчи” спорт мажмуасида ишлаган барча мураббийлар, ўзлари истасалар, шу ерда фаолиятларини давом эттиришади. Келгусида спорт мактабига жалб этиладиган шуғулланувчилар сонини 2500 нафарга етказиш кутилмоқда.

“Озодлик” радиоси журналистларининг “Нефтчи” спорт мажмуаси тақдиридан “қайғуришлари” асоссиздир.