Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази – танлов ғолиби

×

 2019-10-30 17:06:53    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Infolib Uzbekistan—2019 VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Ахборот-кутубхона таҳлили» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов натижаларига кўра Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази 1-ўринни қўлга киритди ва китоб сотиб олиш учун 60 миллион сўмлик сертификат билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларининг раҳбар ва мутахассислари иштирок этди.

Танлов 6 ой мобайнида босқичма-босқич ўтказилган бўлиб, иштирокчиларга ҳудудий ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг муҳим йўналишларини кўрсатиш ва аҳолининг барча қатламларини ахборот-кутубхона хизмати билан қамраб олиш ҳамда фаолиятининг истиқболли йўналишларини белгилаш, ахборот коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини фаоллаштириш, янги ахборот-кутубхона хизматлари турларини жорий қилишга кўмаклашиш, мутахассисларининг касбий салоҳиятини ошириш, соҳа ривожи учун ишлаб чиқилган, татбиқ этилган ва амалий аҳамиятга эга инновацион лойиҳаларни кутубхоналарга жорий қилиш, ахборот-кутубхона фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг асосий ва истиқболли йўналишларини белгилаш каби вазифалар белгилаб берилган.