Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Кикбоксинг бўйича Фарғона вилояти ҳокими соврини учун мусобақа ўтказилди
2019-11-04 11:55:53 85
Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Қува туманилик Миразиз Мирзахалиловнинг олтин медални қўлга киритгани кўплаб ёшларимизни спортга қизиқиши ва иштиёқини оширди. Жаҳон чемпионига ҳавас қилган ёшлар сафи янада кенгайиб, шаҳар ва туманларда ташкил этилган турли спорт тўгаракларида минглаб умидли спортчилар тарбияланяпти. Уларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашда эса турли спорт мусобақаларининг ўрни каттадир.Фарғона шаҳрида яқинда фойдаланишга топширилган кўп тармоқли спорт мажмуаси икки кун давомида спорт ишқибозлари билан гавжум бўлди. Бу ерда Фарғона вилояти ҳокими соврини учун кикбоксинг бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди ва спортчиларга омад тилади.-Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш, ғолиб бўлган спортчиларни эъзозлаш борасида давлат раҳбарининг юксак эътиборини вилоятимизда ҳам ҳис этиб турибмиз, -деди вилоят ҳокими. –Фарғоналик спортлар халқаро мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда. Бу каби мусобақалар умидли спортчиларни кашф этишга хизмат қилади. Вилоят ҳокими Ш. Ғаниев Хитойда бўлиб ўтган Бутунжаҳон армия ўйинлари ва Ўзбекистон чемпионати ғолибларини, мураббийларини 10-20 миллион сўмдан пул мукофотлари билан тақдирлади.
Спорт аренасининг марказига ўрнатилган рингда турли вазн тоифасида болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган баҳслар қизғин курашлар остида кечди. Айниқса, турнирнинг энг навқирон-6 ёшли қатнашчилари Муҳаммадюсуф Жўраев ва Миржалол Қосимжоновлар ўртасида бўлиб ўтган жанг барчани олқишига сазовор бўлди. Улар ҳужумкор ўйин кўрсатдилар. Ҳакамлар ҳар икки ёш спортчини ғолиб деб эълон қилди. Ғолиб деб эълон қилганда арена олқишга тўлди. Ёшлар ва катталар ўртасида турли вазн тоифасида бўлиб ўтган мусобақа ғолиб ва совриндорлари вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими келгуси йилдан бу мусобақа анъанавий ва халқаро мақом олади деб эълон қилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати