Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Самимий учрашувлар, амалий натижалар

×

 2019-11-06 12:35:57    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Марказий Фарғона чўлларининг қоқ марказида Ёзёвон туманининг “Янгибўстон” (собиқ “Чўлқувар”) маҳалласи бўлиб, бу ерда 124 та хонадонда 767 нафар аҳоли яшайди. Атрофи қум барҳанлари билан ўралган “Янгибўстон” ихчамгина обод маҳаллалардан биридир.

- Мен шу ерга биринчилар қатори келганман, - дейди нафақадаги фермер, меҳнат фахрийси Саъдуллажон Султонов. – Ўшанда йўллар асфальтланмаган, ичимлик сувини ташиб келтирар эдик. Мана ҳозир ҳамма нарса муҳайё. Мўъжаз мактабимиз ҳам бор. Одамлар шоликорлик, балиқчилик билан банд. Албатта, муаммолар ҳам бор. Бугун биз билан учрашгани, биздан хабар олгани вилоят ҳокими Шуҳратжон Ғаниев келар эканлар. Бир суҳбатлашамизда...


Шу пайт маҳалла марказига тўпланган одамлар қимирлаб қолди. Ҳоким машинадан туша солиб янгибўстонликлар билан эски қадрдонлардек қучоқлашиб кўриша кетди.

- Барака топсин, бир йилда икки-уч бор учрашиб, маслаҳатлашиб оламиз, ҳоким билан, - деди Саъдулла ака.

- Таклиф ва талабларни инобатга олиб маҳаллага чойхона, спорт зали, кутубхона, кичикроқ бўлсада тикувчилик цехи, йўл бўйига бозорча қурамиз, - деди Ш. Ғаниев.

- Мактабимиз ҳам таъмирталаб, боғча...

Ҳоким МФЙ раиси Қаҳҳор ака Ҳакимовнинг сўзини давом эттирди:


- Мактабни албатта таъмирлаймиз. Аммо... балки маҳалланинг бирон тадбиркори уй боғчаси очар. Биз эса уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Ҳатто мебелигача таъминлаймиз.

Янгибўстонликлар таклифни ўрганиб чиқиб жавоб айтадиган бўлдилар.


Маҳалла аҳлига яна бир қувончли хабар етказилди, шу лаҳзада. 124 та хонадоннинг ҳар бирига қўшимча равишда томорқа учун 10 сотихдан ер ажратиб бериладиган бўлди.


Учрашувга чиқолмаган хонадон соҳиблари ҳам четда қолмади. Балиқчи Омонжон Йўлдошевнинг 28 сотих томорқаси бор экан. Сабзавотдан бўшаган ерлар ҳайдалмаган эди. Ишчи гуруҳ аъзолари ёрдамга келишмоқчи бўлишди.

- Йўқ-йўқ ўзим ҳайдатиб оламан, - деди Омонжон.


Умр бўйи ҳисобчи бўлиб ишлаган Акбаржон Низомов ногирон бўлсамда ҳали кўп фойдам тегади. Соҳамдаги иш бўлсайди, деб қолди. Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Робияхон Маҳмудова ён дафтарига мурожаатни ёзиб олар экан, “ёрдам қиламиз” деди.


33-мактабнинг 7 синф ўқувчиси ногиронлигига қарамай, аълочилар сафида экан. Ш. Ғаниев унга у орзу қилган ноутбукни совға қилди.

- Шу бугундан бошлаб аҳоли, айниқса, қиз-аёллар тиббий кўрикдан ўтказилади, - деди ҳокимлик мутасаддиларидан бири.

Ҳаётнинг ўз қонуниятлари бор. Туғилмоқ борки, боқийга рихлат ҳам ҳақ экан. Вилоят ҳокими мусибатдор хонадонга йўл солди, Қуръон тиловат қилди ва марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

- Ҳоким ҳар гал учрашувга келганида кўнглимиз кўтарилади, ҳаётга ишончимиз мустаҳкамланади. Чўл бағридаги олис ҳудудда яшасакда, ортимизда давлатимиз, Президентимиз турганини ҳис қиламиз, - деди Қаҳҳор ака биз билан хайрлашаётиб.


Муҳаммаджон Обидов,

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати