Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг БАЁНОТИ

×

 2019-11-09 16:18:37    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдормиз

7 ноябрь куни Kun.uz интернет нашри “Олий судгача югуртирилган тадбиркорлар. Фарғона шаҳар ҳокимлиги нега мулкни тортиб олмоқчи бўлди?” сарлавҳали мақола эълон қилди.

Ушбу мақола юзасидан Фарғона шаҳар ҳокимлиги ўз нуқтаи назарида қатъий эканлигини билдиради.

2012 йил 20 мартда “Silk Manufacture” МЧЖ ва “Silver Silk Company” МЧЖ хорижий корхонасини бирлаштириш натижасида “CONSTANT TRADING” МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган. Собиқ корхоналарга тегишли Фарғона шаҳар “Буюк ипак йўли” ОАЖнинг 59 270, 65 кв.м.дан иборат ер майдони ва унда жойлашган бино-иншоотлари “CONSTANT TRADING” қўшма корхонаси ихтиёрига ўтган.

Лекин ушбу корхона 6,24 гектар ер майдони ва унда жойлашган бино-иншоотларидан 2012 йилдан буён самарали фойдаланмай келган. Биронта ҳам янги иш ўрни яратилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3928-сон қарори ижроси юзасидан шаҳарда ўтказилган хатлов натижаларига кўра, ушбу корхонада юқорида қайд этилган салбий ҳолатлар бартараф этилмаганлиги аниқланган.

Бўш турган биноларни аниқлаш бўйича идоралараро комиссияссининг 2019 йил 19 февралдаги 74-сон баёни хулосасига кўра, мазкур объект “Бўш турган ва фойдаланмаётган объект” сифатида эътироф этилиб, комиссия томонидан таъсирчан солиқ механизмини қўллаш юзасидан қарор қабул қилинган. Шунга қарамай, 2019 йил март ойидан бошлаб корхона мулкдорлари 4 ой ўтиб ҳам хулоса чиқармаган.

Жорий йил 18 июлда Фарғона шаҳар маъмурий суди сайёр суд мажлисида жойига чиқиб ўрганилганда, корхона самарасиз фаолият кўрсатгани, янги иш ўрни яратилмаганлиги ва инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топган. Натижада, Фарғона шаҳар маъмурий судининг шу кунги ҳал қилув қарорига кўра даъвогар Фарғона шаҳар ҳокимлигининг аризаси қаноатлантирилган.

Фарғона вилояти Маъмурий суди ўзининг 2019 йил 29 августдаги қарори билан “Constant Trading” қўшма корхонасининг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, низоли объектни давлат захирасида қолдирган. 

Мулкдор томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага асосан 2019 йилнинг 18 февралига қадар объектга жами 1,0 млрд сўм ҳамда 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилиши кўзда тутилган. Лекин инвестиция лозим даражада киритилмаган ҳамда объектдан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмаган.

Вилоят божхона бошқармасининг маълумотига асосан, “Constant Trading” қўшма корхонаси томонидан 2018 йилдан 2019 йил ноябрь ойигача умуман маҳсулот экспортини амалга оширмаган.

Фарғона шаҳар инвестиция бўлимининг маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3928-сон қарорининг 4-банди «б» кичик бандига асосан, “Constant Trading” қўшма корхонасига 2019 йил 1 январдан таъсирчан солиқ механизми қўлланилган ва натижада 180 млн сўм ундирилган. Шундан сўнг ҳам, корхона мулкдорлари томонидан корхона умумий майдонининг 4,81 га ер майдони ва бино-иншоотларидан самарали фойдаланиш мақсадида тармоқ жадваллари ишлаб чиқилмаган тақдим этилмаган. Ваҳоланки, жорий тартибга мувофиқ, икки ой муддатда фойдаланилмаётган объектдан самарали фойдаланиш, шу жумладан ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш объектини барпо этиш, шунингдек, фойдаланилмаётган объект фаолиятини тиклашнинг аниқ муддатлари ва молиялаштириш манбаларини назарда тутадиган таклифларни тақдим этишлари шартлиги белгиланган.

“Constant Trading” қўшма корхонаси ўз фаолиятини йўлга қўйишда яна бир қонунбузарлик ҳолатига йўл қўйган. Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг бизга маълум қилишича, корхона давлат экологик экспертизаси хулосасини олмай туриб фаолият олиб борган. Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонунининг 21 моддасига мувофиқ, давлат экологик экспертизасининг хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини молиялаш ва рўёбга чиқаришда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши мажбурийдир. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмай туриб, лойиҳаларнинг банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молияланиши, шунингдек уларнинг рўёбга чиқарилиши тақиқланади.

Шуни айтиш жоизки, Фарғона шаҳар ҳокимлигининг мақсади тадбиркорнинг мулкини тортиб олиш эмас, балки барча корхона ва ташкилотларга бирдек қўйиладиган талаб – уларнинг тўлақонли ва самарали фаолият олиб бориши, давлат ерларидан унумли фойдаланиши ва пировардида аҳоли бандлигини таъминлашдан иборат. Корхонанинг давлат олдида ўз зиммасига олган мажбуриятларни, инвестиция киритиш шартларини бажармаслик, янги иш ўринлари ташкил этмаслик амалдаги қонунчилик асосида тегишли қарорлар қабул қилишга асос бўлади.