Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 251 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Хитойлик инвесторлар Фарғонада автомобил ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишмоқчи

×

 2019-11-13 15:46:38    71

PDF юклаш
Чоп этиш


13 ноябр куни Хитой Халқ Республикасининг Шангдонг провинцияси, Зибо шаҳрининг “Zibo Herui” компанияси раҳбари Го Ли Хонг хоним, “Zibo shengzhong” компанияси раҳбари Ванг Липинг, “Zibo yunglong international” компанияси раҳбари Ли Чуанминг, шунингдек, ишбилармон доира вакиллари Би Фангю, Ши Ю, Ванг Хунхуэлар Фарғона вилоятига ташриф буюрдилар. Шу куннинг ўзида вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари М.Абдурахмонов вилоят ҳокимлигининг Қабуллар уйида улар билан учрашди.

Ушбу ташриф вилоят ҳокимлиги котибият мудири Н.Тилаволдиев хамда вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Ғаниевларнинг 2019 йил 18-30 октябр кунлари Зибо шаҳрига амалга оширган расмий ташрифининг мантиқий давоми сифатида қайд этилди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, мавжуд лойиҳаларни кенгайтириш, истиқболли соҳаларда янги йўналишларни амалга ошириш бўйича музокара олиб бордилар. Хусусан, вилоятда автомобилсозлик ҳамда чинни буюмлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни давом эттириш муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунда, зиболик тадбиркорлар томонидан Фарғона вилоятида умумий қиймати 60 млн.долларлик жами 4 та лойиҳа амалга ошириб келинмоқда. Фарғона шаҳрида “Moderna Ceramic Industries” – кафел буюмлари ишлаб чиқариш, Қувасой кичик саноат зонасида "MODERNA CHEMICAL SCIENCE TECHNOLOGY" – кимёвий маҳсулотлар, "MODERNA INSULATION MATERIALS" – кафель буюмлари учун декоратив шаклллар ишлаб чиқариш, шунингдек, Ўзбекистон туманида “MODERNA CEMENT INDUSTRIES” – цемент заводи шулар жумласидандир.

- Биз 2020 йилда яна янги лойиҳалар устида биргаликда ишлашдан умидвормиз, - деди “Zibo Herui” компанияси раҳбари Го Ли Хонг хоним.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати