Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Байроғимиз - фахримиз, ғуруримиз

×

 2019-11-18 14:55:54    203

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда ҳам 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда. Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи ҳиёбонида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, барчани давлат байроғи қабул қилинган кун билан табриклади. Вилоят ҳокими ўз сўзида давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги, барқарорлигининг тимсоли эканлигини, буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек ардоқлаганини таъкидлади.

Ранглар жилосида бахт ва осойишталик улашиб ҳилпираётган миллий байроғимизга кўзимиз тушганда, уни фаҳр билан кўкка кўтарганимизда бутун вужудимиз ҳаяжонга, фахру ифтихорга тўлади. Истиқлолимиз, бахт-иқболимиз рамзи бўлган миллий байроғимизни севиб қадрламаган киши топилмаса керак.

  

Фарғона шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб давлатимиз байроқларини кўтарган бир гуруҳ фаоллар, кўрик-танловлар ва жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва ёшларнинг ҳарбий оркестр жўрлигида юриши барча юртдошларимиз кўнглини фахр ва ифтихор туйғуларига тўлдирди.

 

 


–Танловда ғолиблик дипломини қўлимга олгач ҳаяжон билан минглаб томошабинлар орасидан устозимни излай бошладим, – дейди Испаниянинг Льоред-де мар шаҳрида бўлиб ўтган “Sea sun festivаl” халқаро кўрик-танлов ғолиби Фарзона Юлдашева.–Устозим Олимжон Икромов давлат байроғимизни баланд ҳилпиратганча мени қутларди. Шу дам қалбимдан бир оташ отилди, хурсандчилик ёшлари юзимни ювди. Мен ўзбек қизи сифатида юртимиз байроғини дунё саҳнасида туриб баланд кўтара олганимдан хурсанд эдим.

Тадбирнинг бадиий қисмида Эркин Воҳидов номидаги ижодкорлар мактаби ўқувчиларининг Ватан, дўстлик ва тинчликни тараннум этувчи шеърлари, эстрада хонандаларининг концерт дастурлари тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати