Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МИЛЛАТ МАЪНАВИЯТИНИНГ ЁРҚИН НАМОЁНДАСИ

×

 2019-11-26 17:42:13    69

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда адабий меросимизни кенгроқ ўрганиш ва тарғиб этиш, миллий адабиётимизни ривожлантириш, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Илгари хабар қилганимиздек, адабиётимизнинг йирик намоёндалари Жаҳон отин Увайсий таваллудининг 240 йиллиги, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 83 йиллиги, таниқли ёзувчи ва публицист Анвар Муқимов таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланди.

Бугун Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида халқимизнинг ардоқли фарзанди, атоқли шоир ва адиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 83 йиллигига бағишланган анжуман ўтказилди.

Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон халқ шоирлари Анвар Обиджон, Тўлан Низом, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири Салим Ашур, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф ва бошқалар Эркин Воҳидов шахсига ҳурмат ва эҳтиром намунаси сифатида Юртбошимиз ташаббуси билан барпо этилган кўркам боғ ва муҳташам мактаб навқирон авлод вакиллари учун улкан ғамхўрлик эканлигини эътироф этдилар. Устоз шоир нафақат халқимиз, балки қардош халқлар адабиётида ҳам юксак ўринга эга эканлигини таъкидладилар.

 

 Шу куни таваллуди нишонланаётган ижодкорларнинг асарларини чуқур ўрганишга бағишлаб ўтказилган энг яхши иншо, шеър, бадиий публицистик мақолалар танлови ғолиблари номи эълон қилинди. Танлов совриндорлари вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Ғолибларга эсдалик совғаларини вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси Дилафруз Қосимова топширди.

Тадбирда Эркин Воҳидов оила аъзолари томонидан таъсис этилган шоир номидаги стипендия совриндорлари номи ҳам эълон қилинди.

– Эркин Воҳидов ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Бу серқирра устоз том маънода сўз заргари, тилимиз жонкуяри бўлган, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Дилшодахон Эргашева. – Шоиримиз сўз маҳоратини тўлиқ эгаллаган инсон эди. Адабиётимиз остонасида турган ёшларимиз Эркин Воҳидовни кўпроқ ўқишлари ва у кишининг маҳоратини ўзлаштиришга интилишлари зарур. Қайси жанрда бўлмасин шоирнинг ижодий мероси ҳақиқий сабоқ мактабидир.

Тадбирда шоирнинг самимият, меҳр ва муҳаббатга йўғрилган шеърларидан намуналар саккиздан ортиқ тилларда ўқилди. Шоирнинг асарлари асосида саҳналаштирилган талқинлар барчада катта таассурот қолдирди.


ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ