Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЯДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2019-11-29 09:56:12    66

PDF юклаш
Чоп этиш



Хабар қилганимиздек, Фарғона вилояти тадбиркорлари вакиллари Туркиялик ҳамкасблари, Гебзе саноат зонаси раҳбарияти билан ҳамкорликда янги корхоналар ташкил этиш масаласида ўзаро музокаралар олиб бормоқдалар. Бугун уларни Гебзе шаҳри валеси ўринбосари Саломат Гунер қабул қилди. У Ўзбекистон – Туркия муносабатларини мустаҳкамлаш, савдо айланмаси ҳажмини оширишда Гебзе шаҳри ва Фарғона вилоятлари ҳокимликларининг саъй ҳаракати ҳам алоҳида эътиборга мойил, деди.

 – Шу ойда Гебзелик тадбиркорлар Фарғона вилоятида бўлиб Қўқон эркин иқтисодий зонасида янги корхона очиш истагини билдирган эдилар. Сизларнинг ташрифингиз бу амалий алоқаларни янада мустаҳкамлайди ва кенгайтиради, - деди у.



-Биз учун Гебзе саноат зонаси тажрибаси ибратлидир, - деди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Мухсинхўжа Абдураҳмонов. – Мақсадимиз ўзаро ишонч асосида заргарлик, кўнчилик ва қурилиш индустрияси соҳасида ҳам қўшма корхоналар ташкил этишдир.

 

 

Саломат Гунер Ўзбекистонда рўй бераётган ислоҳотлар тўғридан –тўғри инвестиция киритиш имкониятларини осонлаштирди ва биз буни муносиб қадрлаймиз. Келгуси йилдан ҳамкорликдаги яна бир неча корхоналар ташкил этилишига кўмаклашамиз, деди.

 

 

Шу куни Гебзе савдо-саноат палатасида юзга яқин турк тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб Гебзе шаҳри ва Фарғона вилояти инвестицион имкониятларининг видео тақдимоти бўлиб ўтди. Сўнгра Гебзе савдо-саноат палатаси бошқаруви раиси Наил Чиллар ва Мухсинхўжа Абдураҳмоновлар сўзга чиқиб, икки мамлакат тадбиркорлари саволларига жавоб бердилар. Шундан сўнг уларнинг юзма-юз мулоқотлари бўлиб ўтди. Айни дақиқаларда шартнома ва меморандиумлар имзоланмоқда.

 

 

Гебзе шаҳридан, Муҳаммаджон Обидов

Туркия

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати