Shrift o'lchami Rang Rasm

Telegramm Youtube

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

Farg'ona viloyat hokimi
G'aniyev Shuhrat Madaminovich

Ijtimoiy tarmoqlar

Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish maqsadida ajratiladigan imtiyozli kredit hisobidan fuqarolarga mahsulot yetkazib beruvchi ta'minotchi korxonalarning ro'yxati
<< SENTYABR 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Farg'ona viloyati investitsion salohiyati

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

ҚЎШТЕПАДА ЯНГИ МАРКАЗ ИШ БОШЛАДИ

×

 2019-12-05 14:18:53    334

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги байрами арафасида Қўштепа туман давлат хизматлари маркази учун янги бино фойдаланишга топширилди.

  Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани 1952 йилда Марказий Фарғона чўлларини ўзлаштириш жараёнида ташкил этилган. Ҳудудда 148 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Айни кунларда туманда 1 минг 802 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг 11 ойи давомида 244 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Туман Давлат хизматлари маркази аввал мослаштирилган бинода жойлашган эди. Аҳоли қатновнинг ноқулайлиги сабаб давлат хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондиришда бироз қийинчиликларга учраётганди. Янги бино эса кенг имкониятлар эшигини очди.

 Вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар биргаликда тантанали равишда янги қуриб битказилган давлат хизматлари марказини туман аҳли ихтиёрига топширдилар. Тантанали очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ибратли ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

    Мазкур давлат хизматлари маркази биноси анъанавий архитектура ва халқаро меъморий дизайн билан уйғунлашган ҳолда бунёд этилган. Фуқаронинг навбатга туриш вақтини мазмунли ташкиллаш мақсадида кутиш залига алоҳида эътибор билан ёндашилган. Бино киравериш қисмида марказ директори хуш кайфиятда фуқароларни давлат хизматлари соҳасидаги мурожаатини ўрганиб, тегишли ойналарга ҳамда ходимларга йўналтиради.                       

    Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси ташкил этилган. Ташриф буюрувчи ҳар бир мижоз инфолэнд орқали кўрсатиладиган барча хизматлар ҳақида тўлиқ информация олиши мумкин.

   Марказда бир вақтнинг ўзида 20 нафар, бир кунда 500 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Хушбичим ва ўзига хос дизайндаги замонавий жиҳозланган залда 3 та мониторда 130 дан ортиқ давлат хизматлари юзасидан маълумотлар марказга келувчи фуқаролар учун тақдим этилган. 

   Қўштепа туман давлат хизматлари маркази ушбу ҳудудда кўп миллатли аҳолига бирдек давлат хизматларини кўрсатади. Марказ биносида тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси ҳам иш бошлади.

Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати