Shrift o'lchami Rang Rasm

Telegramm Youtube

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish maqsadida ajratiladigan imtiyozli kredit hisobidan fuqarolarga mahsulot yetkazib beruvchi ta'minotchi korxonalarning ro'yxati
<< Yanvar 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Farg'ona viloyati investitsion salohiyati

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

Бош Қомусимиз-ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати

×

 2019-12-06 16:22:55    130

PDF yuklash
Chop etish


 

Фарғона шаҳридаги Президентимизнинг вилоят Халқ қабулхонаси биносида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳуқуқий, демократик жамият кафолати” мавзусида илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, адлия, прокуратура ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Конституциямиз халқимиз қўлга киритган улкан муваффақиятлар, мамлакатимизнинг барқарор тараққиёт йўлига чиқиб олишида мустаҳкам замин бўлаётир. Унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилган. Конституциямизда белгиланган қонун устуворлиги принципи жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, барча ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Анжуманда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев сўзга чиқиб, Бош қомусимизнинг жамиятда тутган ўрни ҳақида сўз юритиб, ёшларга унинг мазмун-моҳиятини мукаммал ўрганиш кераклигини таъкидлади.

-Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуасидир, -деди вилоят ҳокими. -Уни билиб ва амал қилиб яшаш инсоннинг кундалик турмуши ва оилавий фаровонлигининг калитидир. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, хусусан Конституциямизнинг муҳим жиҳатларини ёшларимизга болалигидан бошлаб ўргатиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири саналади.


  Тадбирда Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида маълумот берилди.     

        

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати