Shrift o'lchami Rang Rasm

Telegramm Youtube

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

Farg'ona viloyat hokimi
G'aniyev Shuhrat Madaminovich

Ijtimoiy tarmoqlar

Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish maqsadida ajratiladigan imtiyozli kredit hisobidan fuqarolarga mahsulot yetkazib beruvchi ta'minotchi korxonalarning ro'yxati
<< SENTYABR 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Farg'ona viloyati investitsion salohiyati

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

Риштон кулолчилиги Қуддусда

×

 2019-12-09 16:12:07    283

PDF yuklash
Chop etish


   Учта диннинг муқаддас зиёратгоҳлари бир жойда бўлган Қуддус шаҳри билан танишар эканмиз, сайёхлар гавжум бўлган эски шахар кўчаларининг биридаги дўконга кириб қолдик. Сотувчи қўли қўлига тегмас, ҳали у, ҳали бу сопол буюмларни пулларди. Шу лаҳза бизга кўзи тушди-ю таталаб-тирнаб рус тилида “Сизлар Ўзбекистонданмисизлар?”- дея сўради. Биз ҳозиргина Ал-Ақса масжидида бўлиб, жума намозини ўқиб чиқаётган, бошимизда Марғилоннинг қалампир нусха дўпписи қўндирилган эди. Назаримда сотувчи бизни дўппимиздан таниди.

 - Ҳа, биз Ўзбекистон, Фарғонаданмиз, - дердик қувониб.

 - Риштон деган жойни биласизми? – сўради у ҳам биз Ўзбекистондан эканимиздан хурсанд бўлиб.

 – Бу буюмлар Риштондан келтирилган. Қаранг, қандай жозибадор. Зиёратчи ва сайёҳлар ёқтириб сотиб оладилар.

Суҳбатимизнинг салом-алигидан қолган қисми таржимонимиз ёрдамида кечди. Биз юртимизни, устазодалар яратган нақшинкор сопол идишларни таърифу тавсиф этаётган исроиллик сотувчини фахр билан тинглар эдик. У биз айнан Фарғона вилоятидан, Риштон эса вилоятимиздаги бир туман эканлиги ҳақида эшитгач, бизга нисбатан яна меҳри тобланиб кетди. Билдикки, у бизнесидан хурсанд, даромади ҳам ўзига маъқул. Сўнг унга саволлар ёғдирдик. Айнан ким Риштондан бу

буюмларни олиб келади, бир ойда қанча савдо қилади, ўзи Риштонда бўлганми...

 - Ўзбекистонга бориш орзуим, лекин вақт тополмаяпман. Дўконни бир ўзим юритаман. Бир кун беркитсам мижоз камаяди. Мен сотаётган Риштон сопол буюмларини эса ўзини тошкентлик деб таништирган Мурод исмли йигит олиб келиб тарқатади. Қуддусда Риштон усталари маҳсулотларини сотадиган бир мен эмас. Бозорим чаққон, шунинг учун ҳа деб қандай, қанча мол олиб келдинг, деб сўрайвермайман.

Рафаэл ака дўкон тахталарига териб қўйилган чойнак, лаган, нақшинкор лавҳалар, анор шаклидаги буюмларни бир-бир таърифлаб кетди.

- Барчаси харидоргир, - деди у қувончини яширмай. – Тирикчилигим шуларнинг савдосидан.

Мен айрим маълумотлардан бохабарман. Аммо вилоят статистик ҳисоботларида Риштон кулолчилик махсулотларини Исроилга экспорт қилинаётгани ҳақидаги маълумотни учратмаганман.

       Балки Рафаэл ака айтганидек, булар Тошкент шахри тадбиркорлари орқали Исроилга келтирилаётгандир. Аммо бу масалада Фарғона, Ришон тадбиркорлари, устазодаларининг ўзлари шуғуллансалар унинг савдо ҳажми янада ошармиди...

Нима бўлганида ҳам қуддуслик дўкондорлар Риштон кулолчилигининг тарғиботчиларига айлангани қанчалар қувончли.

Муҳаммаджон Обидов, Қуддус шаҳри, Исроил.