Shrift o'lchami Rang Rasm

Telegramm Youtube

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish maqsadida ajratiladigan imtiyozli kredit hisobidan fuqarolarga mahsulot yetkazib beruvchi ta'minotchi korxonalarning ro'yxati
<< Fevral 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829 

.

.

Farg'ona viloyati investitsion salohiyati

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

ИСРОИЛДА ҚОМУСИМИЗ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН НИШОНЛАНДИ

×

 2019-12-09 16:21:13    124

PDF yuklash
Chop etish


   Аввал хабар қилганимиздек, Фарғона вилоят ҳокимлиги қошидаги ашула ва рақс ансамбли Исроилда сафар концертларини бермоқда. Ор Иуд шаҳридаги катта санъат саройида улар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун тантанали равишда нишонланди.

   Тадбирда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси вазифасини бажарувчи Мақсуджон Убайдуллаев Конституциямизнинг демократик тамойиллари ҳақида маълумот берди ва йиғилганлар орасидаги Ўзбекистон фуқароларини бу улуғ байрам билан табриклди.

  Шунингдек тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси, ҳокимлик Ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентдаги анжуманлар саройида Конституциямиз қабул қилинган кун тантаналарида сўзлаган нутқида илгари сурилган фикрларни таҳлил қилиб ватандошларимиз ва меҳмонларга етказди.

    Ўзбекистон-Исроил, Фарғона вилояти-Исроил ўртасидаги иқтисодий, маданий алоқаларни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаолларга Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг миннатдорчилик хатини топширди.  

    Шундан сўнг Ор Иуд шаҳри мэрининг ўринбосари Жанна Коэн Ўзбекистоннинг очиқ сиёсат йўлидаги ислоҳотларини Исроилда диққат билан кузатаётганликлари ва уларни қўллаб-қувватлажакларини билдириб, Ўзбекистон фуқароларини Конституция қабул қилинган кун байрами билан табриклади.

   -Биз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур анжумандаги нутқини қизиқиш билан тингладик. Зеро, дунёга тинчлик, ҳамкорлик ва бахтли ҳаёт керак,-деди Жанна Коэн.-Ўзбекистон эса ташқи ва ички сиёсати билан бу йўлда қатъий эканини намоён этмоқда.

    Санъат саройи ўзбек куйларига йўғрилди. Ўзбекистон Халқ хофизи Илҳом Иброҳимов, мумтоз қўшиқлар устаси, ансамблнинг бадиий раҳбари Шерали Раҳмонов қўшиқ куйлаганда залдагилар тўхтовсиз олқишлаб турдилар. Шуни айтиш керакки, байрам тадбирига Исроилда яшаётган асли Ўзбекистонда туғилиб ўсган улкан санъаткорлар ҳам келгандилар.

-Мен ўзбек мақомига Президент Шавкат Мирзиёев алоҳида эътибор бераётганидан ғоят таъсирландим,-дейди довудий овоз соҳиби Абрам Толмасов.-Фарғоналик ёш санъаткорлар, айниқса Муҳамммаддоро Ширмоновнинг дардли ноласи, баланд пардалардаги қочиримлари мени мафтун этди. Ўзбекистон мақом ва азалий санъатни ривожлантира олаётган камдан-кам давлатларнинг биридир. Бугун мен учун ёшлигимга, Ўзбекистонга қайтиш куни бўлди.

   -Мен машҳур балетмейстр Исахор Оқиловнинг қизи Гавҳар Оқиловаман,-дейди раққоса опамиз. - Биз опа-сингиллар ва ўзимиз тузган рақс ансамбли билан дунё кездик ва ҳар ерда ўзбек санъатини намойиш қилдик. Конституция куни муносабати билан бу ерга санъаткорларни юборган давлатимиз раҳбарларига, Фарғона вилояти ҳокимлигига чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

Тантанали кечага шунингдек, Исроилда вақтинча яшаб келаётган ўзбекистонликларнинг ҳам катта гуруҳи келган эди.

    -Тўрт йилдан буён Натапия  шаҳридаги “Танбур” компаниясида экспорт бўйича директор бўлиб ишлайман. Лекин бугунгидек байрамда илк бор қатнашишим.Тошкентда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан бўлган тантаналарни интернет орқали кузатдим,-дейди Дилшод Эшонқулов.-Президентимиз яна бир бор тадбиркорликни ривожлантириш, унинг ҳақ-ҳуқуқлари Конституциямиз моддалари билан кафолатланишини эслатдилар. Мен бундан руҳланиб, энди Ватанга қайтиб, у ерда ўз бизнесимни очиш, бу ерда топган даромадимдан инвестиция киритишга қарор қилдим.

  Дилшоджон ва унинг оила-аъзолари учун бу йилги байрам ўзгача, ҳатто тарихий воқеа эди. Ўзи бу кунни Исроилда нишонлаган бўлсада, фарзанди Президент мактабининг 6-синф ўқувчиси, Халқаро олимпиадаларда 17 бор математика фанидан ғолиб ва совриндор бўлган Ҳасанов Жавлон Дилшодбек ўғли Тошкентда, анжуманлар саройида сўзга чиқиб, Президентимизга, ўзбек халқига юрт байроғини ҳамиша баланд кўтаришга ваъда берди.

-Мен Ўзбекистоннинг бахтли фуқаросиман,-дейди Дилшоджон Эшонқулов.- Юртим бугунгидек байрамда ҳатто биз хорижда ишлаётган фуқароларига ҳам қувончли онларни совға қилди.

Ор Иуд шаҳри, Исроил.  Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати