Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

×

 2019-12-10 15:48:19    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Она юртимиз мадҳияси. Ўлкамиз серқуёшлигининг таъкиди билан бошланган қўшиқ мутлақ ҳақиқат эканини ўйлайсиз. Зеро, қуёш ҳаммага тенг нур сочгани каби, инсон қадрининг улуғлигини  бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда, улкан бунёдкорлик ишлари  боис она ватанимиз обод бўлиб бораётганидан кўришимиз мумкин.

    Қудратли мамлакатимизнинг бепоён кенгликлари, гўзал табиати, пурвиқор тоғларию жаннатмонанд боғлари, кўҳна дарёларию ойдин кўллари, кўкка бўй чўзган шаҳарларию чирой очган қишлоқлари, буюк аждодларимизнинг барҳаёт сиймолари ва уларга муносиб авлодларнинг азму шижоатга тўла нигоҳлари, бағрикенг, меҳмондўст халқимизнинг юксак бунёдкорлик ва яратувчанлик салоҳияти, бугуни ва эртаси, сарҳадларда сергак турган тинчлик посбонларию бахтли ҳаётдан масрур ўғил-қизларнинг шодон кулгулари, мустақил Ватанимизнинг шону шуҳрати буларнинг барчаси Ўзбекистон мадҳиясида ўз ифодасини топган. 

 

Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан И.Каримов номидаги Санъат саройи очиқ майдонида ўтказилган тантанали тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев сўз олиб, мустақилликнинг илк кунларидан халқимизнинг озодлик, ҳурлик сингари энг буюк орзу-интилишларини, маънавий қадриятларини ифодаловчи, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртга садоқат, бунёдкорлик ва яратувчанликка ундовчи Бош қўшиқни қабул қилишга асосий эътибор қаратилгани, меҳнаткаш ва очиқкўнгил халқимиз билан мустақил мамлакатимиз юксак тараққиёт, буюк келажак барпо этиш сари дадил одимлаётгани ҳақида гапирди. Шунингдек, улуғ халқнинг мангу қўшиғи – мадҳиямиз  фарзандлар қалбида  она Ватанимиздан ғурурланишга, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, бугунимизнинг қадрига етишга, янги марраларни забт этишга ундайверишини таъкидлаб ўтди.

 

  Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси куйланди.

 


Давлат суверенитетининг рамзи – мадҳиямиз садолари халқимиз қалбида юксак ватанпарварлик туйғуларини кучайтирмоқда.

 

 Миллий мадҳиямиз муаззам садолари давлатимиз раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, юртимизда ўтаётган умумхалқ байрамларида, йирик халқаро анжуманлар, тинчлик ва дўстлик келишувларида, спорт мусобақаларида ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда энг баланд шоҳсупага кўтарилган оламшумул дақиқаларда баралла янграйверсин!

                              Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати