Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 194 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2019-12-16 18:27:57    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдаги 51-сессияси бўлиб ўтди.

       Унда вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари ва котибият мудирлари, вилоят бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, шаҳар, туман солиқ инспекцияси, молия, ғазначилик, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари бошлиқлари, Халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашларининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

         Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ш.Ғаниев очди ва олиб борди.

Сессия давомида кун тартибига қўйилган  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида ҳамда вилоятнинг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

 Сессия кун тартибидаги масала юзасидан музокарага чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Энахон Сидиқова, вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фарходжон Тошпўлатов, вилоят Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси раиси Рахматулло Камаловлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. 

 Сессия якунида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати