Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲОКИМГА МАКТУБ: ДОЛЗАРБ ВА ТАРИХИЙ УЧРАШУВ

×

 2019-12-21 12:02:32    77

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга!

  Азиз ва мухтарам ҳоким жаноблари Шуҳрат Мадаминович, шу йил 17-декабрь куни вилоят телевидениесининг кечки дастурларидан бирида Сизнинг журналистлар ва бошқа ижодий ходимлар билан бўлган долзарб ҳамда тарихий учрашувингизни мароқ билан кўрдим. Бир ижодкор сифатида хурсанд бўлдим. Сизга чин дилдан раҳмат айтгим келди. Ушбу мактубни ёзишга жазм қилдим.

Учрашувда матбуот ходимлари, айнан журналистлар билан очиқ-ойдин мулоқотингиз Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг қатъиян, аниқ вазифалар, ўта маъсулиятли бурч, ҳаёт ҳақиқати юзасидан қўяётган талабларига тўла жавоб беради.

Сиз миллий адабиётимиз босиб ўтган йўлни, унинг атоқли намоёндалари яратган нодир асарларни яхши биласиз, беминнат ижодкор меҳнатини, ижод заҳматини хамиша қадирлайсиз. Вилоятда   яшаб, катта адабиётимиз, миллий журналистикамизга муносиб хисса қўшиб келаётган қаламкашлар ҳаётидан, турмуш шароитидан хабардорсиз. Муқимийдан тортиб Зухра Алиевагача бўлган шоир, адиблар, заҳматкаш қалам соҳиблари бўлган журналистлар, устоз Охунжон Ҳаким, Алишер Ибодинов ва бошқаларнинг кўплаб асарларини ўқигансиз. Ҳатто туркман халқининг миллий шоири Маҳтумқули шеърларидан ёд биласиз. А.Қаҳҳор, С.Аҳмад, Э.Воҳидов, А.Орипов, А.Мелибоев, О.Шарофиддинов ижодидан мисоллар келтирдингиз. Сиздек ажойиб китобхонни ҳали кўрмаганман.   

 

 Учрашувдаги суҳбатларингиздан кўп нарсани англадим. Вақтни қадрига етиб, уни жиловлаб олгансиз. Учрашувда Сизнинг асосий орзуингиз нимадан иборат, деган саволга берган жавобингиздан барча ижод ахли, қолаверса бутун вилоят аҳли руҳланиб кетди. Сиз қуйидагича жавоб бердингиз: менинг асосий орзу-ниятим шуки, вилоятнинг ҳар томонлама-иқтисодий, маданий-маърифий салоҳиятини янада юксалтириш, одамларимизни мамнун қилиш, яшаш шароитларини яхшилаш, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига хамиша эътибор беришдан иборат. Мен ўзимни ана шу узлуксиз муҳим вазифаларни тўла бажаришга сафарбар этаман. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Учрашувда бир журналист шундай савол берди: Сизнинг хотирангиз шу қадар мустаҳкам эканки, мен ҳайрон қолаяпман, вилоят тараққиётининг ҳамма соҳалари бўйлаб қанчадан-қанча маълумотларни қоғоз-қаламсиз айтиб бераяпсиз бунинг сири қаерда?

Сиз саволга жуда ҳаққоний жавоб бердингиз: бу масъулият, бу елкадаги жавобгарлик демакдир. Кўп қиррали иш хотирани тинч қўядими, аксинча, у  ақлни чархлайди.

Қадрли Шухрат Мадаминович, ўзим ҳақимда қисқача маълумот ҳам берсам, жоиз бўладими? Мен 1939 йилда Қувада туғилганман. Болалигим Андижон вилоятининг Бўз туманида ўтди. Мана 80 ёшга ҳам кирдим. Андижон халқи мени қўллаб-қувватлаб вояга етказди. Ижодим Андижон вилояти тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ десам мақтанчоқлик бўлмаса керак.

Фарғона водийси-ҳалол меҳнат, қайноқ ҳаёт ва жўшқин илхом водийсидир. Ўзбек халқининг Сиз каби салоҳиятли фарзандлари омон бўлсин!


Она Ўзбекистон, бошингда Хумо,

Меҳру-муҳаббатинг юрагимга жо,

Сен борсан-мен борман, тирикманки то-

Кўксимда Қуръоним қилгум илтижо:

Халқимни оламда бор қил Худойим,

Менинг Юртбошимни асрагил доим!

                                                                                             Тўлан Низом,

Ўзбекистон Халқ шоири.

  Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати