Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТ БОБОМИЗГА САЛОМИМИЗНИ ЕТКАЗИНГ!

×

 2019-12-24 11:43:25    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида Фарғонага совғалар карвони келди. У махсус мактаб-интернат ўқувчиларига  мўлжалланган бўлиб, спорт жиҳозлари, аудиокитоблар, махсус дастурланган компютер, турфа хил ўйинчоқлардан иборат эди.

 

 Фарғона шаҳрида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов, унинг ўринбосари, лойиҳа раҳбари Саида Мирзиёевалар  махсус мактаб-интернати ўқувчилари билан учрашдилар.Уларга келтирилган совғалар топширилди.

 

 -Биз Сизлар истаган совғаларни, ўқиш, бўш вақтларингизда зарур бўладиган жиҳозларни олиб келдик ва муносабатимиз, дўстлигимиз бардавом бўлади,-деди Саида Мирзиёева.- Энди биз Сиз билан бир оиламиз!

 

 Меҳрга, эзгуликка чанқоқ митти юракчалар қалбдаги туйғуларини изҳор қилдилар.

        -Сиз билан учрашишни орзу қилар эдик, мана ниятимизга етдик. Дийдор учун, совғалар учун катта раҳмат, -деди тарбияланувчи Асадбек.-Энди биз Сизни энг яқин одамимиз деб биламиз.

        -Мен махсус мактаб-интернат ўқувчилари ўртасида Осиё чемпиониман. Мақсадим Жаҳон чемпиони бўлиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш,-дейди Аҳаджон исмли ўқувчи.

 

 Шу ондаёқ “Кўнгил кўзи” лойиҳаси раҳбари Саида Мирзиёевадан қувватлов олди.

-Сизни Халқаро мусобақаларда иштирок этишингизга кўмаклашамиз!

 

 Ўзининг дастлабки шеърларини ўқиб берган Диёра орзулари ҳақида гапириб, мен инглиз, рус тили ўқитувчиси бўлишни истайман. Озодбек Назарбеков қўшиқларини севиб тинглайман,-деди.

 

 -Келгуси сафар Сиз истаган санъаткор Озодбек Назарбековни ҳам олиб келамиз,-дея ваъда берди Саида Мирзиёева.

Шундан сўнг лойиҳа раҳбарини болажонлар саволларга тутдилар. Сиз қайси китобни ўқигансиз, болаликдаги орзуларингиз нима эди, янги йилга совға олармидингиз...

Саида Мирзиёева берилган саволларга болаларча қувноқлик билан жавоб қайтарди.

Тантанага Қорбобо кириб келганида болажонларнинг қувончига қувонч қўшилди. Куй, қўшиқлар янгради. Улар ўйнаб кулдилар.

-Сизга бир илтимосимиз бор,-деб қолди жажжи қизалоқлардан бири тадбир чоғида. -Президент бобомизга, Зироатхон онажонимизга бизнинг саломларимизни етказсангиз!

-Мен бунга ваъда бераман,-деди Саида Мирзиёева.       

                Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати