Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҚОРА БОЗОР ЁПИЛИБ, ЯНГИ ЗАРГАРЛИК МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

×

 2019-12-28 20:05:02    108

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида “Gold City” номли ҳунармандчилик ва заргарлик савдо маркази фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда устазода заргарлар ва уларнинг шогирдлари, тилла ҳамда қимматбаҳо тошлар савдоси билан шуғулланувчи, шу пайтгача қора бозордан жой топган тадбиркорлар,  кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

       Президентимизнинг жорий йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилиб, маҳаллий заргарлик тармоғини тиклаш, устахоналарда яратилган заргарлик маҳсулотлари ҳажмини кўпайтиришга замин яратилди.

Тадбиркор Ҳабибулло Юнусов ҳам янги йил арафасида вилоят аҳлига муносиб туҳфа ҳозирлади. Унинг ташаббуси билан Фарғона шаҳри маркази – Аҳмад ал-Фарғоний номидаги истироҳат боғи ҳудудида ҳунармандчилик ва заргарлик маркази ташкил этилди.

      Бу ерда қисқа вақт ичида 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Янги савдо марказида 80 та иш ўрни яратилди. Вилоятнинг моҳир ҳунармандлари ва заргарлари жам бўлган ушбу масканни илк харидорлар катта қизиқиш билан кузатдилар. Тадбирда худди шундай савдо мажмуаси Қўқон шаҳрида ҳам ташкил этилгани, келгусида бу ерда Фарғона заргарлик мактаби яратилиши ва ёш ҳунармандлар учун тажриба бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.

Ўзбекистонда чорак асрдирки, тилла ва қимматбаҳо тошлар савдосида қора бозор ҳукмрон,-дейди савдогар Ҳанифа Розиқова.-Биз ана молия келди, ана солиқчи келди, ана мелиса келди деб, қочиб юриб савдо қилардик. Ушлаб олишса катта жарима тўлатардилар. Мана энди ҳаммаси очиқланди. Белгиланган жойда эмин эркин савдо қиламиз.

-Мен Фарғонамизда заргарлик маркази очилганидан беҳад хурсандман,-дейди харидор Зарифа Аҳмедова.-Тўй-тўйчиқда тилла узук албатта олинарди. Лекин, у ҳақиқий тиллами, вазни, таркиби, нархи ҳақида ҳеч қандай маълумот ҳам, кафолат ҳам йўқ эди. Мана энди ишонч билан харид қилиш мумкин.

         -Тадбиркорларнинг қимматбаҳо буюмларини қолдириб кетишлари учун биркитилган махсус зирхланган (сейф) қутичалар, тунги қоровуллик кафолатланган,-дейди Ҳабибулло  Юнусов.-Бундан ташқари уларга тақдим этилган савдо пештахталари учун 5 ой муддатга ижара ҳақи олинмайди.

       Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди ва ҳунармандлар билан мулоқотда бўлди.

                                 Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

                                 А.Қодиров фотолари