Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ СОВРИНИ УЧУН РЕГБИ МУСОБАҚАСИ

×

 2019-12-29 10:00:04    71

PDF юклаш
Чоп этиш


  “Ўзбекистон Республикасида Регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, регби федерацияси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган вилоят очиқ биринчилиги баҳслари янги-янги  иқтидорли жамоаларни кашф этди.

Уч кун давомида Фарғона давлат университетининг спорт мажмуаси мезбонлик қилган мусобақада жами 15 та кучли жамоалар иштирок этди. Беллашувларда профессионал ўйинчилар билан бирга, таълим, тиббиёт ва бошқа меҳнат жамоаларида фаолият кўрсатаётган ишчи ходимлар ҳам фаол қатнашдилар. Бу эса Фарғонада Регби спорт тури анча оммалашиб бораётганини амалда кўрсатиб берди. Маълумот учун айтиш мумкинки, ўтган йиллар давомида вилоят терма жамоаси аъзолари республика чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда муносиб қатнашиб, фахрли ўринларга сазовор бўлишган. Бу каби мусобақалар эса терма жамоа захирасини янада кучайтириш имконини бермоқда.

Якуний учрашувлардан олдин вилоят терма жамоаси аъзолари вилоят халқ таълими бошқармаси жамоасига қарши майдонга чиқиб, фахрли учинчи ўрин учун кураш олиб боришди. Икки тайм давом этган қизиқарли баҳс барчада катта таассурот қолдирди. Ўйин сўнггида қайд этилган 32-19 хисоби вилоят терма жамоаси вакилларига ғалаба олиб келди.

Ҳаяжонли ва кучли қаршиликларга бой тарзда ўтган финал учрашувида эса шарқий ҳарбий округининг Жасорат жамоаси мағлубият нима эканлигини билмай келаётган вилоят ички ишлар бошқармаси спортчиларга қарши майдонга чиқди. Учрашув мобайнида ҳар иккала жамоа вакиллари ўзига хос услубларни амалда қўллаб, мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлишди. Якунда эса тажриба бобида устунлик қилган “Жасорат” жамоасига омад кулиб боқди. Мусобақа якунида кучли учликдан муносиб жой эгаллаган жамоа вакилларини вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев самимий муборакбод этди.

Бугунги кунда Регби спорт тури бўйича вилоятимиз ёшлари эришаётган  ютуқлар республика миқёсида ҳам алоҳида эътироф этилаётганини фахр билан тилга олди. Ҳамда мусобақада ғолибликни қўлга киритган Шарқий ҳарбий округ, ички ишлар ва вилоят терма жамоалари вакилларига вилоят ҳокимлигининг диплом, медаллари ва эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек, чемпионатда энг яхши хужумчи, энг яхши ҳимоячи, энг интизомли жамоа ва бошқа номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган спортчилар ҳам муносиб тақдирланди.

               Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахбороти хизмати.