Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“МАРҲАМАТЛИ ШОХИМАРДОН” СИҲАТГОҲИ ОЧИЛДИ

×

 2019-12-29 12:14:31    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Шохимардоннинг бетакрор манзарали арчазорлар таратадиган шифобахш ҳавоси, мўжизавий “оқ сув” ва “кўк сув” дарёлари ҳар бир сайёҳнинг қалбида муҳаббат уйғотади.

Гарчи бу ерлар йилнинг тўрт фаслида ҳам ўзига хос гўзалликка эга бўлсада, кўпчилик учун дам олиш ойлари бўлган ёзнинг жазирамасида Шохимардонга келувчилар сони бир неча ҳиссага ортади. Шунинг учун Фарғона вилояти ҳокимлиги бу оромижон қишлоқда мамлакат ҳукумати қарори асосида янги-янги оромгоҳлар, барча тоифа сайёҳлар, жумладан хорижий туристлар учун ҳам муносиб шароитлар яратиш юзасидан кенг кўламли амалий ишларни олиб боряпти. 



Янги йил арафасида Шохимардоннинг Шаланг тоғи бағрида “Марҳаматли Шохимардон” сиҳатгоҳи очилди.



У 200 ўринли бўлиб дам олувчилар учун қулай шароитлар яратилган.



-Шохимардон менда унутилмас таассурот қолдирди,-дейди туркиялик тадбиркор, вилоят ҳокимининг сайёҳлик бўйича маслаҳатчиси Зафар Қорадоғ. -Бу ер жаҳон сайёҳлик марказларидан бири бўлишга муносиб. Гўзал табиати, дарёларнинг мафтункорлиги, ҳаёт тарзининг ўзгача экани билан мени ром этди. Лекин сайёҳга замонавий инфратузилма керак. Унинг эҳтиёжидаги меҳмонхоналар қуриш, кўнгилочар масканлар ташкил этиш, йўл қурилиши, транспорт ҳаракати каби бир қатор масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш лозим. Вилоят ҳокимидаги қатъиятни кўриб мен бу ишларда маслаҳатчи бўлишга розилик бердим.Ниятимиз 2020 йил баҳорида Шохимардонда халқаро туризм мавзусида дунёнинг етакчи туроператорлари иштирокида бизнес форум ўтказишдир. "Марҳаматли Шохимардон” сиҳатгоҳи янги йил байрами кунлари мижозларни қабул қилиш учун эшикларини очди.



Шу муносабат билан бўлган тантанада Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев қатнашиб, биз режаларимизни изчил бажаришда собит ҳаракат килаверамиз, деди ва сиҳатгоҳ қурувчилари, ҳомийларига миннатдорчилик билдирди. Шохимардонликларни эса кириб келаётган 2020 янги йил билан табриклади.



       Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати