Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЮРТДОШЛАРИМИЗГА ЎЗИГА ХОС ТАРИХИЙ СОВҒА

×

 2019-12-29 17:55:48    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёзёвон вилоятдаги “энг ёш” туманлардан саналади. Ҳудуд Марказий Фарғона чўлларини ўзлаштириш жараёнларида, 1952 йилда тузилган. 1980, 1989 йилларда икки бора қайта ташкил этилган.

Туманда янги йил арафасида кўп қувончли воқеалар рўй беряпти. Бугун замонавий кўринишга эга давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди. Бинонинг ўзига хослиги шундан иборатки, бу ерда тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқувчи Бош вазир қабулхонаси, чет эллик ҳамда маҳаллий инвесторлар учун алоҳида музокаралар хонаси, кутубхона, она ва бола майдончаси, инфокиоск, навбат билан қабул қилиш қурилмаси мавжуд. Бу қулайликлар марказ ходимларини жисмоний ва юридик шахсларга янада тез ва сифатли хизмат кўрсатишига шароит яратади.

Маълумки, бугунгача давлат хизматлари маркази мослаштирилган бинога вақтинча жойлаштирилган эди.

 Мана энди замонавий давлат хизматлари марказининг янги биноси туман аҳлига кенг имкониятлар эшигини очди. 

Шу муносабат билан бщлгантантанада туман ҳокими Й.Бойигитов, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Р.Бойқўзиева сўзга чиқишди. Тадбирда ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари мухбирлари иштирок этишди.

Марказда бир вақтнинг ўзида 14 нафар, бир кунда 500 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Хушбичим ва ўзига хос дизайндаги замонавий жиҳозланган залда 3 та мониторда 130 дан ортиқ давлат хизматлари юзасидан маълумотлар марказга келувчи фуқаролар учун мунтазам тақдим этиб борилади.

Туман Давлат хизматлари маркази “Оазис” МЧЖ томонидан давлат шерикчилиги асосида қуриб фойдаланишга топширилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.