Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада йилнинг энг яхшилари тақдирланди

×

 2019-12-30 14:59:38    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Яна бир йил ўз ниҳоясига етмоқда. Кўплаб режалар, мақсадлар, орзу-умидлар билан бошланган 2019 йил ютуқ ва муваффақиятлари билан тарих зарварақларидан жой олди. Фарғона вилоятида ҳам барча соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилди. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида жорий йил якуни билан 1,8 триллион сўмлик 372 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 6 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Буларнинг ҳисобига жорий йилда қўшимча 500 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Инвестиция дастурига мувофиқ 77 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди. Бу каби рақамларни ҳар бир соҳадан кўплаб келтириш мумкин.

Вилоятда яхши бир анъана бор. Йил якунида соҳалар бўйича кўрик –танлов эълон қилиниб, ғолиблар муносиб тақдирланади. Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг якуний босқичи катта байрам шодиёнасига айланди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев йил давомида амалга оширилган муҳим ишлар ҳақида тўхталиб, барчани Янги йил байрами билан табриклади. 

Ҳаяжонли дамлар яқинлашиб, кўрик-танлов ғолиблари эълон қилинди. “Энг намунали туман” номинациясида –Данғара тумани, “Энг намунали шаҳар” номинациясида –Фарғона шаҳри, “Энг намунали мактабгача таълим ташкилоти”да Бешариқ туманидаги 18-мактабгача таълим маскани ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, “Энг обод кўча”, “Энг намунали олий ўқув юрти”, “Энг фаол журналист” каби кўплаб йўналишларда ҳам ғолиблар аниқланиб, эсдалик совғалари билан тақдирланди. Вилоятда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказларнинг раҳбарлари меҳнати ҳам алоҳида эътироф этилди. 

Фарғоналик спортчилар ҳам жорий йилда жаҳон чемпионати, халқаро мусобақаларда кўплаб муваффақиятларни қўлга киритишди. Айни кунларда улар келгуси йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланмани олиш ҳаракатида. Жаҳон чемпионлари ва халқаро мусобақалар ғолиблари ҳам пул мукофотлари билан тақдирланиб, уларга омад ва эзгу тилаклар билдирилди. 

Санъаткорларнинг байрам дастури барчага завқу шавқ улашди. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.