Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари М.Обидовнинг БАЁНОТИ

×

 2019-12-30 19:07:23    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳурматли юртдошлар!

Барчангизни кириб келаётган янги, 2020 йил билан табриклайман. Янги йил ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, адолат, холислик, тил ва дил бирлиги ҳамда одоб йили бўлсин.

Ўзбекистон Прокуратурасининг Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев ҳақидаги Баёнотидан сўнг интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда ҳокимлик Ахборот хизмати раҳбари сифатида мени муҳокама қилиш авж олди. Шу юзасидан қуйидагиларни билдираман.

Биринчидан, Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг Баёноти муайян шахс, ушбу холатда М.Обидовнинг эмас, ўз номи билан айтилганидек, ҳокимлик муносабатидир.

Иккинчидан, Ш.Ғаниевники деб таъкидланаётган овоз 2 декабрда ёзиб олингани иддао қилинади. Шу куни камина Исроилда, хизмат сафарида эдим ва табиийки, Ахборот хизматининг Баёноти ҳокимлик маълумотига асосланган.

Учинчидан, “Озодлик” тарқатган Ш.Ғаниевники деб таъкидланаётган аудиоёзувдаги овозда на “блогер” деган сўз бор, на “тахдидли ибора” бирон бир блогерга нисбатан йўналтирилмаган. Шунга қарамай, “Озодлик” мақола сарлавҳасига “Фарғона ҳокими блогернинг “жанозасини ўқиш”ни буюрди”, деган ёлғон сўзларни чиқарди. Ҳокимлик Ахборот хизмати Баёноти эълон қилишда “Озодлик”нинг илгари ҳам, айни шу холатда ҳам нохолис ёндошуви ва сохтагарчилик қилаётгани инобатга олинган.

Қолаверса, Ш.Ғаниевни узоқ йиллардан буён таниб-билганларга маълумки, у бирон бир муаммо тўлиқ хал бўлдими, демоқчи бўлганида баъзан “муаммонинг жанозаси ўқилдими” деган иборани ҳам ишлатиб туради. Лекин бу иборани аниқ шахсга нисбатан ишлатганини эшитмаганман. Шунинг учун “Озодлик” Ш.Ғаниевнинг овози деб тарқатган аудиоёзувдаги ибора газ ёки электр муаммоси хал этилдими, деган маънода билдирилган бўлиши ҳам мумкин.

Мен умр бўйи журналистика билан яшадим, илгари бирон кун ҳам ҳокимият ёки давлат бошқаруви идораларида ишламаганман. Менинг истеъфоимни кутаётганларга айтмоқчиманки, хеч қачон ҳокимликнинг Ахборот хизматига “ёпишиб” олганим йўқ. Фаолиятимдан қониқмаган иш берувчи истаган вақтда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.

Янги йилни ҳуш кайфиятда кутиб олишингизни тилайман.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.