Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭНДИ ШОҲИМАРДОННИНГ ЎЗ МАДАНИЯТ МАСКАНИ БОР

×

 2020-01-03 12:38:37    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги йил шодиёналари давом этаётган кунларда Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғида маданият маскани фойдаланишга топширилди.

 

Фарғона ҳақида сўз борганда, албатта пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган Шоҳимардон ҳам тилга олинади. Юртимизнинг хушманзара масканларидан ҳисобланган мазкур қишлоқда айни кунларда ҳукуматимизнинг қарори асосида туризмни ривожлантиришга муҳим эътибор қаратиляпти. Шунингдек, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш, турмуш даражасини яхшилаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Шоҳимардон ўзининг полвонлари, дорбозлари билан ҳам довруқ қозонган. Қишлоқда замонавий маданият маскани бўлишини шоҳимардонликлар анчадан буён орзу қиларди. Чунки тўрт фаслда ҳам доимо юртдошларимиз билан гавжум бўладиган бу ерда бирор маданий тадбир ўтказиш учун жой йўқ эди-да. Янги йилда уларнинг бу орзуси амалга ошиб, барча қулайликларга эга бўлган маданият маскани фойдаланишга топширилди.

 

Маданият масканининг очилиш маросими катта шодиёнага айланиб, қишлоқ аҳли ва меҳмонлар бу ерга жам бўлишди. Вилоят санъаткорларининг байрам дастури барчага завқу шавқ улашди.

 

-300 ўринли бу маскан Шоҳимардоннинг энг қайноқ нуқтасига айланади, -дейди вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Баҳодиржон Султонов. –Бу ерда қишлоқ ёшлари учун мақом, рақс, ашулачилик каби тўгараклар ҳам ташкил этилди. Шунингдек, юртимизнинг таниқли санъаткорлари, бадиий жамоаларининг концертлари, шоир ва ёзувчиларнинг учрушувлари ҳамда бошқа кўплаб тадбирлар ҳам шу маданият масканида ўтказилади.

  Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

                                                                         М. Қодиров олган суратлар