Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 225 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲОКИМ ЁШЛАРГА НИМАЛАР ВАЪДА ҚИЛДИ?

×

 2020-01-05 12:10:12    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Шуҳрат Ғаниевнинг Бешариқ ва Ўзбекистон тумани ёшлари билан учрашувидан лавҳалар.

Ўзбекистон Президентининг янги йил арафасидаги ёшлар билан учрашуви мамлакатга янгича руҳ, кайфият олиб кирди. Бугун барча вилоятларда ҳокимлар ёшлар ҳузурига бориб, ҳол-аҳвол сўраяпти, муаммо ва таклифларини ўрганиб ҳал қилишга киришган.

Илгари ҳам “Ҳоким ва ёшлар” деган қабилида учрашувлар бўлар эди. Аммо бундан буёнгиси...

Бешариқ ва Ўзбекистон туманлари марказида жуда кенг миқёсли бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Корхона ва ташкилотлар иш сўраб мурожаат қилган ҳар бир ёшни дарҳол бағрига оляпти. Вилоятнинг йирик тадбиркорлари, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси раҳбарияти ... қўллари кўксида. Биз сизга кўмакдошмиз, дердилар.

Аммо муаммолар оз эмас. Икки туманнинг ҳар бирида уч минг нафардан ишсиз ёшлар бор. Яна уч минг нафар ёшлари ҳорижга иш излаб чиқиб кетганлар. Ёшлар орасида жиноятчилик ўтган йилларга нисбатан камайган бўлсада, ҳали бу борада муаммолар қолмоқда. Экстремистик, террористик гуруҳлар сафида, Сурияда юрганлар ҳали бир неча юз нафарни ташкил этади. Ҳа, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг бу икки тумандаги ёшлар билан учрашувларида талай муаммолар тилга олиниши кутилар эди. Ҳоким масалага даҳлдор вилоят раҳбарларини ҳам бирга олиб келди.

-Бу очиқ-ошкора мулоқот майдони. Мен сизларни тинглагани келдим, - деди ҳоким барча расмиятчиликларни йиғиштириб қўйиб. – Биз ака-ука, ота-бола бўлиб гаплашайлик.

Бундай самимият ёшлардаги ҳаяжонни кўтарди. Улар бирин кетин ўзлари, бизнесларидаги муаммолар, орзу-ўйлари, воқеликларга муносабатларини айта бошладилар.

- Сайловчиларнинг 55-60 фоизи ёшлар бўлсада, сайланган депутатларнинг атиги 15-20 фоизи ёшлар. Нега шундай?

- Метал конструкциялар мутахассисиман. Корхона очиб юргизишга кредит керак.

- Нега қишлоқ жойларда спорт иншоотлари кам?

- Мен киберспорт фаолиятини йўлга қўймоқчиман, қўллайсизми?

- Мен Фарғона Политехника институтини тугаллаганман, лекин мутахасслигим бўйича иш топа олмаяпман.

- Хусусий мактаб очмоқчиман. Бино керак.

- Қишлоқларда сув спорти ҳавзалари қачон бўлади?

- Мактабимизда тадбирлар ўтказиш учун зал йўқ...

- Ногирон фарзанди бор оилага тикув машинаси керак.

- Ер беринг. Тутзор қилмоқчиман.

- Менинг шеърлар тўпламимни чоп этишга ёрдам бераоласизми?

Ҳоким ва унинг жамоаси олтмишдан зиёд мурожаатларга жавоб берди. Уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида, учрашув чоғида ҳал қилинди. Жумладан, тадбиркор ёшларнинг лойиҳаларига тегишлича дастурлар доирасида имтиёзли кредитлар ажратилди, хусусий боғча ва мактаб қурилиши, “Турон футбол клуби” машқ ўтказиш майдони, тутзор фермер хўжалиги ташкил этиш, мактабларга спорт зали, қўшимча бино ва яна ўндан зиёд мурожаатлар асосида ер жой бериш, оилавий корхона очаман деганларга тикув машиналари, ўқув жиҳозлари, мактабларга юзга яқин компьютерлар бериш, кутубхоналарни минглаб китоблар билан тўлдириш каби барча масалалар ечимини топди.

Яйпанлик уч карра Ўзбекистон чемпиони Зебохон Қаххорованинг таклифи билан байдарка ва каноеда эшкак эшиш спорти сув ҳавзаси қуриладиган бўлди.

Худойберди Тўхтабоев номидаги болалар кутубхонасига вилоят ҳокимлиги заҳира жамғармасидан 700 млн сўм пул ажратилди. Ёш тадбиркорларнинг асосли лойиҳаларига банк олдида ҳокимликлар, жумладан Шуҳрат Ғаниевнинг ўзи ҳам кафил бўлишини билдирди.

Учрашувлар чоғида кутилмаган воқеалар ҳам рўй берди. Тўсатдан Шуҳрат Ғаниев шеър ўқий бошлади. Ким бу сатрларни давом эттирса ва муаллифи кимлигини топса мукофот борлигини айтди. Бу мисралар Хусрав Деҳлавий, Анбар Отин, Зебинисо, Муқимий ғазаллари эди. Ёшлар бу шоирларнинг ижоди ҳақида завқ билан гапириб бердилар ва уларнинг ҳар бирига компьютер совға қилинди. Расулжон Рўзиматов эса “Қўқон ушшоғи” қўшиғини маҳорат билан ижро этиб, барчанинг олқишига сазовор бўлди. Шуҳрат Ғаниев уни Америкага борадиган Фарғона вилоят делегацияси таркибига қўшиш топшириғини берди.

Қизиқарли таклифлар ҳам бўлди. Масалан, “Ёш тарихчилар” кўп босқичли танловини ўтказиш, маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳуқуқий саводхонликни тарғиб этиш хонаси очиб, уни зарур ҳужжат ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга бўш ётган қир-адрлардан тутзор ташкил қилиш учун ер ажратиб бериш каби масалалар ўртага қўйилди.

Биз бу таклифларнинг барчасини қабул қиламиз ва сизлар билан биргалашиб, амалга оширамиз,-деди вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев. – Биз бир жамоамиз!

Яна бир гап. Ҳоким учрашувга келаолмаган Бешариқ ва Ўзбекистон тумани ёшларининг унинг телеграм каналига йўллаган саволларига ҳам шу ерда жавоб қайтарди.


Муҳаммаджон ОБИДОВ,

Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати