Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУМАНДА АХБОРОТ КУТУБХОНА МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

×

 2020-01-07 18:46:31    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Данғара туман марказида замонавий кўринишдаги 150 нафар фойдаланувчи ўрнигв эгв  Ахборот кутубхона маркази янги йил арафасида ўз фаолиятини  бошлади.

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 12-13 июн кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари чоғида берган топшириқларига асосан 3 қаватдан иборат  32 мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлган кутубхона бугун китобхонларга хизмат кўрсатяпти.

-Мен энг яқин дўстимни яна топиб олдим, - дейди нафақадаги кутубхоначи Жамилахон Эхсонова.- 72 ёшимда яна бир бор ишондимки, китоб бу офтоб экан. Янги кутубхона очилганлигини эшитиб келдим. “Анна Каренина” китобини ўқишга олдим.

Ахборот кутубхона марказида 14 нафар мутахассис ходимлар 2596 нафар китобхонларга хизмат кўрсатб келмоқда.

-Иш вақтини икки сменада ташкил этдик. Эрталаб соат 8 дан кеч соат 20:00 гача китобсеварлар учун эшигимиз очиқ,-дейди кутубхона маркази директори  Сайёрахон Холмирзаева.-Бу ерда ўқув зали, интернет ресурслар зали, барча фан соҳаларига доир китоблар, илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий , бадиий адабиётлар, кичик ёшдаги киобхонлар учун адабиётлар мавжуд. Бундан ташқари имконияти чекланган фойдаланувчиларга ҳам алоҳида шарт-шароитлар яратилган. Улар учун махсус китоб стеллажлари, курсилар, компьютердан фойдаланишлари учун махсус ўринлар яратилган.

Қувонарлиси, бугун Ахборот кутубхона маркази туман аҳолисининг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳолиси учун зиё  ва маърифат  улашмоқда.

 

                             Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

М. Қодиров олган суратлар