Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 180 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИДАН

×

 2020-01-24 16:46:26    56

PDF юклаш
Чоп этиш


“Озодлик” радиосининг телеграм каналида “Кластерлар фермернинг миллиардлаб пулини бермаëтгани ортидан ерни янги мавсумга ҳозирлаш кечикмоқда” номли мақоласи юзасидан Учкўприк тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Баёнот берди. Бу мавзу ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилаётганлигини инобатга олиб, Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати уни ўз телеграм каналига ҳам жойлаштирди.

УЧКЎПРИК ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ БАЁНОТИ

     “Озодлик” радиосининг телеграм каналида ва бошқа ижтимоий тармоқларда “Кластерлар фермернинг миллиардлаб пулини бермаëтгани ортидан ерни янги мавсумга ҳозирлаш кечикмоқда” деган хабар тарқатилди. Унда кўтарилган масала юзасидан шуларни маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарда фермер хўжаликларининг 10-11 минг нафар аъзоларига иш ҳақлари ва терим пуллари ўз вақтида берилмагани қайд этилган. Аслида, тумандаги пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида 5-6 минг нафар атрофида аъзолар бор ва уларга 2019 йил пахта терими мавсуми давомида 17 миллиард 168 миллион сўм иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилган. Айни пайтда бу борада қарздорлик мавжуд эмас.

Шунингдек, сарфланган нефть-ёқилғи маҳсулотлари учун тўловлар ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган ва айни пайтда ерларни янги мавсумга ҳозирлаш ишлари ўз вақтида, белгиланган тартибда бажарилмоқда.

Бундан ташқари, туман ҳокими фермерларни ҳокимлик залига қамаб, қуруқ шартномага мажбуран қўл қўйдириб олгани ҳақидаги важ ҳам мутлақо асоссиз ва нотўғридир. Белгиланган тартибга кўра, кластер корхонаси ва фермер хўжаликлари ўртасидаги шартнома Адлия бўлими мутахассислари томонидан кўриб чиқилиб, тегишли ҳуқуқий хулоса берилганидан сўнг имзоланади. Мазкур шартномалар имзоланганидан кейингина фермер хўжаликлари учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Демак, бу шартномаларнинг имзоланишидан, энг аввало, фермерларнинг ўзлари манфаатдордир.

Учкўприк туманидаги 174 та фермер хўжалиги 2019 йилда етиштирилган пахта хом ашёсини сотиш бўйича “Реал транс логистик” корхонаси билан икки томонлама шартнома имзолаган. Мазкур шартномаларга асосан кластер корхонаси фермер хўжаликларига 22 миллиард 480 миллион сўм маблағ тўлаши лозим бўлган.

Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи “Агробанк” туман филиалидан олинган маълумотга кўра, 23 январь ҳолатига кластер томонидан 14 миллиард 700 миллион сўм маблағ тушириб берилган. Шундан 6 миллиард 700 миллион сўми фермер хўжаликларининг солиқ қарздорликларини бартараф этиш учун йўналтирилган, қолган маблағ эса фермер хўжаликларининг ҳисобларига ўтказилган.

Мазкур масала Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган. Туман ҳокими фермер хўжаликлари раҳбарлари, кластер ташкилоти ва хизмат кўрсатувчи банк вакиллари билан мулоқот ўтказди.

Мулоқот чоғида кластернинг фермер хўжаликларидан яна 7 миллиард 780 миллион сўм қарздорлиги маълум қилинди. Кластер ташкилоти раҳбарияти ушбу қарздорлик 1 февралга қадар тўлиқ тўланишини билдирди. Учрашувда кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ўртасидаги тушунмовчилик тўлиқ бартараф этилди.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам юқоридаги ҳисоб-китобларни тасдиқлашиб, кластер ташкилотига эътирозлари йўқлигини билдиришди.

Бундан ташқари, “Авазхон пахтакор”, “Фар Учкўприк парвоз”, “Абдусалим Деҳқонбев”, “Қурбонқашқар замини”, “Хосиятхон қувончи” фермер хўжаликлари раҳбарларининг маълум қилишича, улар ижтимоий тармоқларда тарқалган ариза мазмунидан тўла хабардор бўлишмаган. Улар аризанинг охирги саҳифасига имзо ва муҳр қўйишганидан кейин, 1-4-саҳифалардаги маълумотлар ўзгартирилган.

- Аризанинг мазмунини ижтимоий тармоқларда ўқиб, кейин билдик. Унда ёзилган маълумотларнинг аксарияти тўқиб чиқарилган. Дилшоджон аризани прокуратурага юбориб, пулларингизни ундириб берамиз, дегани учун қўл қўйиб бергандик. Бизнинг номимиздан бундай туҳмат гаплар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетишини билмаган эдик, - дейишди фермер хўжаликлари раҳбарлари.        

Учкўприк тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати