Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ УЧУН

×

 2020-01-30 18:22:45    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Футбол мухлисларига яхши маълумки, ҳар йили Фарғонада анъанавий “Фарғона вилояти ҳокими кубоги” мусобақаси ўтказиб келинади. Сўнгги йилларда ушбу турнир Халқаро мақомига эга бўлмоқда. Боиси, бир неча йилдирки, Фарғонадаги мусобақада қўшни Қирғизистон Республикасидан ҳам футбол жамоалар иштирок этишмоқда.

Мазкур турнирда 20 та жамоа “яшил майдон”да тўп суришмоқда. Булардан биттаси Қирғизистондан (“Ўш Академия”), Андижон вилоятидан учта яъни “Андижон” иккита таркиб билан ва “Ўз Тонг Хо”, Намангандан “Навбаҳор”, Навоий вилоятидан “Иттифоқ” қолган жамоалар эса Фарғона вилояти футболчиларидир. 

26 январь куни мусобақага старт берилган бўлса шу кунга қадар 20 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Айни дамда мусобақанинг ўтган йилги ғолиби – Қўқоннинг “Қўқон-1912”, Фарғонанинг “Нефтчи” ва “Истиқлол” ҳамда Ўзбекистон туманининг “Турон” жамоалари иккитадан ғалабани қўлга киритишди. Мусобақа регламентига кўра, ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар чорак финалга йўлланма олишади. 

Бугун мусобақанинг бешинчи кунида тўртта ўйин бўлиб ўтди. Куннинг биринчи баҳсида Учкўприкнинг “Зафар” ва Ёзёвоннинг “Ёзёвон лочинлари” жамоалари майдонга тушишди. Ёзёвон туманидаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган баҳс голларга бой бўлиб, учкўприкликларнинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. 

Бундан ташқари, Олтиариқнинг “Дўстлик” ва Навоийнинг “Иттифоқ” жамоалари майдонга тушиши лозим эди. Аммо “Дўстлик” жамоаси регламентга амал қилмагани учун олтиариқликларга техник мағлубият ёзилди.

Куннинг иккинчи ярмида Фарғонанинг “Нефтчи” ва Ўзбекистон туманининг “Турон” жамоалари майдонга тушишди. Кескин ва қизиқарли курашлар остида ўтган баҳсда яйпанликлар 2:0 ҳисобда рақибидан устун келишди. 

“Қўқон-1912” жамоаси эса Наманганнинг “Навбаҳор” клубидан 3:1 ҳисобида устун келди.

Ўйинлар 7 февралга қадар давом этади. Шу куни мусобақа ғолиби аниқланади.

                           Фарғона вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати