Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲОКИМЛАР ПОЙТАХТДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ФАРҒОНАЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

×

 2020-01-31 19:10:27    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, Президентимиз 2019 йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ёшлар билан учрашув ўтказган эди.

Ушбу унутилмас учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг янги механизмларини ҳаётга татбиқ этиш, 2020 йилда ёшлар билан ишлашда Фарғона тажрибасини яратиш, навқирон авлод бугунги ислоҳотларда асосий куч сифатида намоён бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Кеча Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фарғоналик талабаларнинг вилоят ҳокими ўринбосарлари ва шаҳар-туманлар ҳокимлари билан учрашувида бу ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўғил-қизларнинг талаб ва таклифлари ўрганилди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги 36 олий таълим муассасаларида етти мингдан ортиқ фарғоналик ёшлар тахсил олмоқда. Уларнинг ўқишни тамомлаб, ўз соҳалари бўйича муносиб иш ўринларини топишлари учун бугунги кунда вилоятимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада талабаларимиз қандай фикрда? Учрашувда улар кўнглидаги гапларни рўйи-рост баён қилдилар. Талаб ва таклиф, муаммо ва истакларини раҳбарларга юзма-юз айтдилар.

Самимий ва дўстона руҳда кечган учрашувда Фарғона вилояти ҳокимининг барча ўринбосарлари, 19 та шаҳар-туман ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига вилоятимиздан сайланган депутатлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг барча туман ва шаҳар Кенгашлари раислари иштирок этдилар.

Очиқ мулоқотда аксарият ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Кўтарилган муаммоли масалаларга ечим топилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube