Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲАР БИР “МАҲАЛЛА” КЕНГАШИГА ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ

×

 2020-02-04 18:52:13    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла деб номланган тизим дунёнинг ҳеч бир масканида йўқ. Миллий ўзини-ўзи бошқариш усули. Маҳалла маслакдош, тотувлик, бирдамлик , қўйингки қонунда ёзилмаган кучи ва салоҳияти бор маскан.  Вилоятда ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада кучайтириш ва такомиллаштириш соҳасидаги ислоҳотлар бугун ўз самарасини кўрсатмоқда.

 Вилоятдаги мавжуд 19 та ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада яхшилаш, улар учун қулай меҳнат шароитини яратиш мақсадида ўтган йилнинг ўзида вилоятимизда 17 та маҳалла фуқаролар йиғинлари янги бинога кўчиб ўтди, ўттиздан ортиқ бинолар таъмирлаб, реконстуциядан чиқарилди, компьютер, мебел тўплами билан таъминланди. Жорий йил истиқболдаги режаларга кўра, 190 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари таъмирланиб, жиҳозланади.

Вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган “Cobalt” русумли автомашиналарининг топширилиши ҳам соҳага қаратилаётган доимий эътибор ифодаси бўлди.

-Президентимизнинг маҳалла тизимига бўлган эътибори сифатида берилган хизмат машиналари барчамизга катта масъулият юклайди. Қулай шароит яратилди. Эндиги вазифа юртимиз ривожи ва халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти учун камарбаста бўлишдан иборат бўлади. Зеро, маҳалла уюштирувчи, ташкил этувчи ва бошқарувчи тизим сифатида жамиятда ўз ўрнига эга бўлмоғи керак,- дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилояти кенгаши кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Шавкатжон Эрматов.

Туман ва шаҳар кенгашлари учун берилган хизмат машиналарини топшириш маросимида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, маҳалла раислари ва фаолларини халқнинг дарди ва ҳаёти билан ҳамнафас бўлишга, уларни ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун масъул ва ишончли вакил эканликларини айтиб ўтди.

-Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида маҳалла тизимига доир муҳим вазифаларни белгилаб берди. Кун сайин янгиланиш ва ривожланиш бўлаётган даврда маҳалла раислари ва унинг фаоллари гарданида ҳам ўта масъулиятли вазифалар борлигини чуқур англаган ҳолда фаолият юритишга тайёрмиз,- дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бувайда туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари раиси Баҳодиржон Раҳмонов.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.      

   Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube