Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-02-04 18:56:17    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 4 февраль куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари, бошқарма, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, шаҳар ва туман прокурорлари, ички ишлар бўлими бошлиқлари, шаҳар, туман ҳокимларининг ўринбосарлари, “Нуроний” жамғармаси раислари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлимлари раислари, халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ш.Ғаниев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибида вилоятда қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар, вилоятдаги Олий таълим муассасаларида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги устувор вазифалар кўриб чиқилди.  

Кун тартибидаги биринчи масала, вилоятда қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши кураш борасида 2019 йилда олиб борилган ишлар юзасидан вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси У.Қосимов маъруза қилди. У 2019 йил давомида вилоят прокуратураси органлари томонидан асосий эътибор вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, жамият ва давлат манфаатларини, фуқароларнинг конституция ва қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, айниқса, Президент Қарорлари, Фармонлари ва топшириқлари ижросини таъминлашга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Д.Тошхўжаев жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Шунингдек, сессия кун тартибига қўйилган учинчи масала, 2019 йилда вилоятдаги Олий таълим муассасаларида амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги устувор вазифалар ҳақидаги Олий таълим муассасалари ректорларининг ҳисоботлари ҳам тингланди.

Сессия давомида кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube