Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 331 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЖАҲОН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА

×

 2020-02-04 19:10:31    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун барчамиз техника ва компьютер технологиялари замонида яшаяпмиз. Туман ва шаҳарлар кундан кунга чирой очиб боряпти. Янги, замонавий бинолар, равон ва ранг-баранг чироқлар билан ёритилган йўллар, янги русумдаги машиналар.

Ҳаракатдаги машиналарнинг мавжуд қонун ва қоидаларга риоя этиб юриши кўп жиҳатдан йўл патруль хизмати ходимларига боғлиқ албатта.

Шундан келиб чиққан ҳолда вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига хизматда фойдаланиш учун 9 та махсус автопатруль учун тўлиқ жиҳозланган енгил автомашиналар ҳамда 5 та Германиянинг  «ATLAS International AG» компанияси томонидан жиҳозланган ҳаракатда ва тўхтаб турган вақтида белгиланган тезликка амал қилмаган транспорт воситаларини аниқловчи мультирадар қурилмаси билан жиҳозланган “Нексия 3” автомобиллари топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими  Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, йўл патруль ходимларига ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти билан содир бўладиган ҳар қандай қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишдек масъулиятли ишда доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақирди.

-Бу хизмат машиналари тўлиқ алоқа воситалари , биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармон воситалари ва тиббий ускуналар, фавқулотда ҳолатларда темирни кесиш учун қайчи, лом, ёритгич, йўл транспорт ҳодисаси рўй берганда ҳудудни чегараловчи махсус белгилар, бундан ташқари инспекторга иссиқ овқат ва чой учун термозлар билан таъминланган. Бу иш фаолиятимизда жуда асқотади, - дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Рустам Мамасиддиқов.

- Асосан кўнгилсиз ҳолатларнинг 80 фоизи тезликни ошириш оқибатида содир бўлади. Вилоятимизга автокон радари, стационар радар мосламалари олиб келиб ўрнатилганлиги ҳайдовчиларни қоидага риоя этишларини назорат қилишда қулайлик яратади.

Ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида фоторадарлар ва барча шарт-шароитлар билан жиҳозланган янги автомашиналар вилоятимиз кўчалари бўйлаб ҳаракатланишга тушди. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube