Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020”: ЧОРАК ФИНАЛЧИЛАР МАЪЛУМ БЎЛДИ

×

 2020-02-04 19:17:15    61

PDF юклаш
Чоп этиш


26 январь куни старт олган “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақаси қизғин давом этмоқда.

Куни кеча турнирдаги гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етди. Айтиш жоизки, гуруҳ баҳслари шиддатли курашлар остида ўтди.

“А” гуруҳида мусобақанинг амалдаги ғолиби “Қўқон-1912” клуби барча ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичида энг юқори натижани қайд этган ягона жамоа бўлди.

Гуруҳдаги иккинчи ўрин учун кураш ҳам анча қизғин кечди. Натижаларга кўра икки маротаба ғалабага эришган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси 6 очко билан чорак финалга йўлланма олди.

“В” гуруҳида Яйпаннинг “Турон” клуби пешқадам бўлди. Яйпанликлар гуруҳ босқичида Фарғонанинг “Нефтчи” ва Андижоннинг “Андижон” жамоаларини ортда қолдирган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди. “В” гуруҳидаги иккинчи ўрин “Нефтчи-2” жамоасига насиб этди.

Асад Дўрмонов шогирдлари 9 очко билан плей-оффга йўл олди. Мусобақанинг энг сермаҳсул учрашуви ҳам ушбу гуруҳдаги ўйинга тўғри келди. “Нефтчи-2” – “Зафар” баҳсида 13:0 ҳисоби қайд этилди.

“С” гуруҳидаги чорак финал йўлланмаси учун кураш сўнгги турга қадар давом этди. “Нефтчи-1”, “Фаровон”, “Андижон-2” ва “Қўқон-1912-2” жамоалари охирги дақиқаларга қадар чорак финал йўлида курашишди. Якунда барчадан кўп очко олган “Нефтчи-2” ва “Андижон-2” клублари кейинги босқич масаласини ҳал этишди. Ушбу гуруҳда иштирок этган Қирғизистоннинг “Ўш Академия” клуби ҳам мухлисларда яхши таассурот қолдирди.

“Д” гуруҳида ҳам охирги турга қадар яққол фаворитни учратмадик. Мусобақани йирик ғалаба билан бошлаган “Истиқлол” жамоаси гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Сўнгги турда Сергей Лебедев шогирдлари Наманганнинг “Пахтакор-79” клуби билан дуранг ўйнади бу эса жамоанинг гуруҳ ғолиби бўлиши учун етарли бўлди.

Андижоннинг “Ўз Тонг Хо” жамоаси ҳам худди “Истиқлол” сингари 8 очко тўплади. Бироқ ўзаро ўйинлар ва тўплар нисбатига кўра, иккинчи ўринда қолиб кетди.

        “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020" мусобақасида иштирок этган қўшни Қирғизистон Республикасининг Ўш-Академия жамоаси бош мураббийи Надир Мамадалиев турнир ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор бизни бу мусобақага таклиф этган Фарғона вилоят ҳокимлиги ва Фарғона футбол ассоциациясига катта раҳмат айтамиз. Биз Фарғонада бўлаётган мусобақада биринчи марта иштирок этмаяпмиз. Ўтган йили бизнинг бошқа клубларимиз турнирда қатнашган. Ўйинлар шиддатли тарзда ўтмоқда. Бундай мусобақаларнинг ўтказилиши футбол ривожига катта ҳисса қўшади. Очиғи, Фарғона вилояти ҳокимига шунча йиллардан бери мана шундай мусобақани ташкил этиб келаётганига қойил қолиш керак. Бу ҳар кимнинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Фарғонага ҳавасимиз келади.

Яна бир бор таъкидлайман, Фарғонада ўтказилаётган "Ҳоким кубоги" мусобақаси жамоамиз футболчиларига катта тажриба мактаби бўлмоқда. Мусобақа ташкилотчиларига, Фарғона вилояти ҳокимига миннатдорчилик билдираман.

 Бугун мусобақада чорак финал баҳслари ўтказилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

 Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube