Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚОНУН ВА ҚАРОРЛАР ИЖРОСИ БИЛАН КУЧЛИ

×

 2020-02-06 15:51:01    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқимизда сўз боши салом , иш боши интизом деган ибора бор. Давлат ва ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши долзарб вазифа бўлса, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш катта масъулият ҳисобланади.Ҳар иккисида ижро интизомига риоя этиш жуда муҳим.   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонуни талаблари асосида иш юритиш ва ижро интизомига риоя этиш борасида 2019 йил давомида Фарғона вилоятида амалга оширилган ишлар якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят,  шаҳар-туман ҳокимликларининг умумий бўлим мудирлари ва жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга масъул бўлган ходимлар иштирок этишди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги умумий бўлим бошлиғи М.Ахунжанова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 09 декабрдаги ПҚ -4546-сонли қарори талаблари асосида иш юритиш ва ижро интизомини йўлга қўйиш тартиботлари тўғрисида батафсил тушунча берди.

Шунингдек, йиғилишда 2019 йил давомида шаҳар, туман ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари ҳақида вилоят ҳокимлиги қабулхона мудири Х.Умрзақов ,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси вилоят ишчи гуруҳи раҳбари Ш.Хамдамов 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи хусусида, вилоят ҳокимлиги мутахассиси Г.Хурсанов вилоят ҳокимининг қабуллари жараёнида келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш натижалари хақида, вилоят ҳокимлиги АКТ бўлими бошлиғи С.Абдураҳмонов шаҳар, туман ҳокимликларида электрон ҳужжат алмашувини таъминлаш ва 2020 йилдаги вазифаларга тўхталиб ўтишди.

Йиғилишда ташкилий-назорат гуруҳи мутахассиси Ж. Мўминов сўзга чиқиб, келиб тушган ҳужжатлар ижросини таъминлаш, мамлакат Президентининг юртимизни ижтимоий –иқтисодий ривожлантириш борасида қабул қилинаётган дастур ва йўл хариталарида белгиланаётган вазифалар ижросини таъминлаш ва бу аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари маърузачи, мазкур масалаларга айрим ҳокимликлар томонидан етарли баҳо берилмаётганлиги оқибатида келиб тушган ҳужжатларни ижросини таъминлашда кечикиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги, давлат ва ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари ижроси юзасидан ҳокимликлар томонидан вилоят ҳокимлигига ахборот тақдим этиш ишларининг аҳволини таҳлил этиб берди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сонли “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва қарорнинг иловасида келтирилган ўзгартиришларни шаҳар ва туманлардаги барча даражадаги раҳбарлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари иш юритувчиларига тўлиқ етказиш, мазкур қарор асосида девонхона ходимлари барча хужжатларни электрон шаклда рўйхатга олишни, электрон шаклда устихат (резолюция) тайёрлашни ҳамда хужжатларни электрон дастур орқали назоратга олинишини ва назоратдан чикарилишини таъминлашлари зарурлиги уқдириб ўтилди.

Йиғилишга вилоят ҳокимлиги умумий бўлим бошлиғи М.Ахунжанова якун ясаб, ҳудудларда ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолиятни яхшилаш ҳамда ишлар ҳолати билан янада яқиндан танишиш мақсадида вилоят ҳокимлиги девонхона бўлими ходимлари вилоятдаги шаҳар- туман ҳокимликларига бириктирилиб, фаолиятда тубдан ижобий ўзгариш ясаш зарурлигини таъкидлади.


Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати